ГАЗЛИ ШИРИН ИЧИМЛИК ХАВФЛИ ХАСТАЛИКЛАРГА ДУЧОР ҚИЛАДИ
Одамлар парҳез ичимлик деб ном қўйган ширин ва газли ичимликлар оқибатда инсульт, инфаркт ва бошқа юрак хасталикларига дучор этаркан. Олимлар бу ичимликлар паст калорияли бўлишига қарамай, меъёрдан оширмасликни маслаҳат беришади. Уларнинг айтишича, газли ширин ичимликни кунига икки банкадан ичган одам юқорида номлари қайд этиб ўтилган хасталикларга учраш хавфи остида қолади.
Агар умрида ичмаган одам бирдан ширин газли ичимлик ича бошласа, эрта ўлим хавфи 16 фоизга ортаркан. Бир сўз билан айтганда, парҳез ичимликларга бўлган иштиёқ қон томирларга жиддий зиён етказиб, сурункали шамоллаш ҳолатини келтириб чиқаради.
ФАСТФУД ВА ИНФАРКТ БИР-БИРИГА БОҒЛИҚ ЭКАН
Россия олимлари сўнгги ойларда ўтказилган таҳлилий амаллар натижаларига таянган ҳолда фастфуд инфаркт билан чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлашди. Масалан, Янги Жанубий Уэльсдаги фвстфуд билан савдо қилувчи ресторанлар мижозлари орасида йилига 4-5 кишининг инфарктга йўлиқиши қайд этиларкан.
Бунинг асосий сабаби шунда эканки, фастфуд таркибида туз, шакар, ёғ миқдори керагидан бир неча баробар кўпроқни ташкил этади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|