ПОМИДОРНИНГ ФОЙДАСИ НИМАДА?..
Помидор кундалик ҳаётда нафақат таомларимиз кўркига кўрк қўшади, балки саломатлигимиз учун ҳам жуда фойдали маҳсулот ҳисобланаркан. Масалан, помидорнинг у қадар йирик бўлмаган навларида витамин ва минераллар кўпчиликни ташкил этади. Улар инсультга қарши кескин курашади. Бундан ташқари, помидор таркибидаги «К» витамини жароҳатлар тез битишини таъминлайди. Бунинг учун жароҳат устига помидорни кесиб боссангиз бас.
Помидорда мавжуд каратиноидлар одамнинг кўриш қобилиятини яхшилайди. Улар ультрабинафша нурлар миқдорини камайтириб, тери саратонидан асрайди.
Помидор таркибидаги ликопин эса суяклар мустаҳкамлигини таъминлайди, артериал қон босимини туширади.
ТУЗНИНГ ОРГАНИЗМ УЧУН ФОЙДА ВА ЗАРАРИ
Диетолог Светлана Фус кунига қанча туз истеъмол қилиш лозимлигига алоҳида тўхталиб, ош тузининг фойда ва зарари ҳақида фикр юритди.
Демак, диетолог таъкидлайдики, туз организмдаги суюқлик миқдорини назорат қилади. Агар меъёрида истеъмол қилсак, туз ҳам фойдадан холи эмас. Аммо сабзавотлар, балиқ, пишлоқ, нон таркибида ҳам туз мавжудлигини унутмаслик керак. Шу сабабли овқатга имкон доирасида камроқ туз қўшиш зарур экан. Башарти истеъмол пайтида туз камлигини аниқласак, ўзимиз кераклисини овқатимизга қўшиб олишимиз мумкин. Тузни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш эса оёқ-қўллар шишишига, организмдаги суюқлик миқдори камайишига сабаб бўлади. Шунинг учун биз ҳар куни 5 граммдан ортиқ туз истеъмол қилмаслигимиз керак. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|