Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори қабул қилинди. Унга кўра, жорий йил 5 июндан "яшил” ҳудудларда диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилди.
Бунда:
• диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши;
• уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион "тўшак”лар билан жиҳозлаш;
• ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши;
• ижтимоий масофани сақлаши;
• намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);
• ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш;
• жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|