Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич оддий инсон сифатида қандай одам бўлган? Унинг шахсияти, ҳаётий принциплари нималарда намоён бўларди? Бу ҳақда Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова ўз интервьюсида тўхталиб ўтган. Татьяна Акбаровна турмуш ўртоғи ҳақида гапираркан, энг аввало унинг камтарона ҳаётини урғулайди. У давлат раҳбари бўлгунга қадар ҳам юқори лавозимларда фаолият юритган бўлса ҳам турмуш тарзи оддий, бошқаларникидан фарқ қилмаган.
"Тўйдан кейин Тошкентдаги икки хонали квартирада жуда оддий ҳаёт кечира бошладик. Бу квартирани Ислом Абдуғаниевич Давлат план комитети раисининг ёрдамчиси бўлган кезларда олганлар. Тинч-тотув яшаганмиз, маошимиз унча катта бўлмагани боис таъмир ишларини ўзимиз қилганмиз. Бўёқ олиб келиб, ўзимиз хона оқлаганмиз, эшик бўяганмиз, полни локлаганмиз, балкон деразасига ойна солганмиз.
Ҳеч қачон таъмир ишидан қочмаганмиз. Одатда, Ислом Абдуғаниевич уйдаги таъмир юмушларини ўзлари қилардилар. Барча ишлари бароридан келар эди. Сирасини айтганда, у киши барини ўз қўллари билан қилишни яхши кўрардилар. Керак пайтда қидириб қолмасдик,турли асбоблар солинган бутун бошли жомадоним бўларди. Парма, бўёқ чўткаси, қисқич, омбур, бурагич, болға ва бошқа бирталай асбоблар зарур пайтда асқотарди.
Бир гал Ислом Абдуғаниевич пол бўяётиб лок ҳидидан қаттиқ заҳарландилар. Кучли астма хуружи бошланди, лекин "тез ёрдам” чақиришга изн бермадилар. Туни билан сут ичирдим. Ўша воқеадан кейин бўёқ ҳидини хушламайдиган бўлиб қолдилар.
Ислом Абдуғаниевич шанба ва якшанба кунлари одатда соат 4 га қадар ишлардилар, кейин зарур бўлса биргаликда оқлаш ва бўяш юмушларини қилардик.
Ислом Абдуғаниевич қандай лавозимда ишламасинлар, ҳеч қачон хизмат вазифасидан фойдаланмаганлари, ваколатларини суиистеъмол қилмаганларига гувоҳман. У кишидан пастроқ даражадаги мансабдорлар ҳам бошқача яшар ва шу боис гоҳида умр йўлдошимнинг устларидан кулишар эди. Аммо бу – Ислом Абдуғаниевичнинг қатъий позицияси эди.
Ҳатто давлат боғ-ҳовлисида яшаганимизда ҳам аввалгидек аксар ишларни ўзлари қилишни афзал билардилар. Масалан, кечқурун ишдан кейин деворга картина осиш ёки мебель ўрнини ўзгартириш фикри туғилиб қоларди. Гарчи мен эътироз билдириб, бу ишни эртаси куни хизматчилар билан қилишларини сўрасам-да, Ислом Абдуғаниевич кутиб ўтирмай ўзлари ишга киришиб кетардилар”, деб хотирлайди Татьяна Акбаровна Каримова. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|