«ИШИД»НИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Шундан сўнг орадан ҳеч қанча ўтмай, дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳининг биринчи варианти пайдо бўлди. Каллакесарлар бу гуруҳни бир овоздан «Ироқдаги Ислом давлати» деб номлашди. Лекин гуруҳ «Аль-Қоида» жангарилар гуруҳи қаноти остида қоладиган бўлди.
Ўшанда «жиҳод»ни байроқ қилиб, халқ омилигидан фойдаланиб, каллакесарликка ружу қўйганлар учун жуда оғир кунлар бошланганди. 2007 йили америкаликлар Ироқдаги ҳарбийлар сонини 132 мингдан 168 минг нафаргача кўпайтирганди. Бундан ташқари, Америка тарафи Ироқ армиясини қайтадан тузиш масаласига жуда синчков муносабатда бўла бошлади. Шу билан бирга улар Анбар вилоятидаги суннитларга мурожаат этиб, бу каллакесар «жиҳод»чиларни қўллаб-қувватламасликка чақирди. Уларга америкаликлар агар шу чақириққа қулоқ тутишса, ҳукумат миқёсида юқори лавозимларни, террорчилар ҳужумидан ҳимоя этишни ваъда қилишди. Суннитларнинг баъзилари қулоқ тутди, баъзилари қўл силтаб қўя қолишди.
АБУ БАКР БАҒДОДИЙ
Шу паллага келиб янги ташкил этилган «Ироқдаги Ислом давлати», «Аль-Қоида» етакчилари ўлдирилганди. Бу икки каллакесарлар етакчисининг ўрнини «Абу Бакр аль-Бағдодий» лақаби билан террор оламида машҳур Иброҳим Авад аль-Бадрий эгаллади.
Орадан олти йил ўтгач, уни «Халифа Иброҳим» деб атай бошлашди. Ва у қайта ташкил этилиб, «Ислом давлати» дея номлана бошланган каллакесар жангарилар гуруҳига етакчи сифатида танланди. Иброҳим 1971 йили Бағдод шимолида дунёга келган. Ироқ пойтахтини бир кунмас бир кун эгаллаб, мамлакатни жангарилар гуруҳига бўйсундира олишига ишонишгани учун унга «Бағдодий» деб лақаб қўйишгани кейинчалик маълумот сифатида қабул қилинди. Бу каллакесар ўзини Муҳаммад пайғамбар авлоди деб ҳисоблайди. Баъзи гувоҳларнинг гапига қараганда, у Бағдоддаги Ислом университетида ўқиган, ўшанда жуда бўш-баёв, тортинчоқ йигитча бўлган. Кейинчалик умуман ўзгарган. Шафқатсиз қотил, каллакесар, ваҳший бир маҳлуққа айланган.
2004 йили Америка ҳукумати гўёки уни қўлга олди-ю, Кэмп-Буккдаги ҳарбийлаштирилган лагерга олиб кетди. Лагер аслида асирлар сақланадиган жой эмас, балки бўлғуси террорчи-маҳлуқсифатлар тайёрланадиган база эди. Базада жами 20 минг бўлғуси террорчилар махсус тайёргарликдан ўтказилаётганди. Террорчилар эса базани сира тап тортмай Ислом университети деб атай бошлашганди. Алам қиладигани, лагер деб аталган бу базадан туриб жангарилар ўзларининг ифлос ва ҳайвоний ғоялари, чақириқларини тарқатиш, янги келганларни жангариликка ўргатиш, миясини заҳарлаш учун тўлиқ имкониятга эга эди.
Орадан кўп ўтмай, Бағдодий америкаликлар ишончига кирди ва уни базада ушлаб туришга ҳожат йўқ деб ҳисоблашди. Фақат унга пана-пастқамда яшашни, халқ назаридан йироқ бўлишни тайинлашди. Бағдодий аста-секин жангарилар дунёсида, Исломий тўдалар орасида юқори лавозимларга тайинлана бошлади.
ЎЛИМГА МАҲКУМ ЖАНГАРИ ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛДИ?..
Ҳа, ҳар бир одамни бу савол қийнаши, ўйга толдириши тайин. Сабаби, мияси тоза, сергак, тафаккури тиниқ, иймон-эътиқодли одам ўлим сари бошини баланд кўтарган ҳолда, ўз хоҳиши билан дадил бора олмайди. Ва бировнинг жонига қасд қилишни оғир гуноҳ деб ҳисоблайди. Сабаби, Оллоҳ таоло уни шундай мукаммал этиб яратган. Қолаверса, ёруғ дунёни шунчалар гўзал, тотли, жозибали қилиб яратганки, ҳатто ёшини яшаб бўлган 150 ёшли қариянинг ҳам бу дунёдан сира кетгиси келмайди. Террорчи каллакесарларнинг ўзи ҳам буни жуда яхши билишади. Шу сабабли ўлимга маҳкум жангариларни тайёрлашда психотроп дори воситалари, наркотиклардан унумли фойдаланиб келишган ва фойдаланишмоқда. Кўчада, интернет сайтлари ёрдамида мияси заҳарланиб, жиҳодга жалб этилган, ҳайвоний тарғиботлар, чақириқлар қулига айланган, бу ҳайвоний таъсирга осонгина тушиб қолган эркак ва аёллар Покистон, Ироқ, Афғонистон каби давлатларда яширинчи ташкил этилган алоҳида лагерларга олиб келиниб, тўрт девор ичида сақланади. Наркотик, психотроп дорилар аяб ўтирилмайди. Кўрибсизки, орадан бир неча ой ўтгач, ўлимга тик боқа олувчи жангари тап-тайёр туради. Унинг белига портловчи қурилмани бойлашади-ю, маҳлуқона ҳаракатларни содир этишга ундашади. У наркоман, зомбидан баттар, робот қиёфасига кирган бир маҳлуқ… Шундайлигича ўлиб кетади. Ўзи ўлса майлийди. Ҳеч ким ачинмасди. Ёруғ дунёда бир маҳлуқ камайганига хурсанд бўларди. Афсуски, маҳлуқсифат қиёфа эгаси ўнлаб, юзлаб бегуноҳларнинг умрига зомин бўлади. Мана шуниси алам қилади.
Жуда-жуда алам қилади…
(давоми бор) Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot https://nemolchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|