Seshanba, 31.12.2024, 01:28
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Avgust » 26 » ТЕРРОРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ ТАРИХИ (ёхуд каллакесарликни байроқ қилганлар…)

08:09
ТЕРРОРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ ТАРИХИ (ёхуд каллакесарликни байроқ қилганлар…)
ИРОҚҚА ҲУЖУМ

Ироқ халқи жуда яхши эслайди. Илк бор улар кўз ўнгида қора кийган, юзларига шундай рангдаги ниқоб тутган қуролли кимсалар кириб келганда, ҳайрон бўлиш билан чекланишганди. Ниқоблилар оддий халқни ўшанда безовта қилмаган. Фақат улар жиҳод қилишга келгани, сафларига қўшилишлари лозимлиги, ҳақиқий мусулмон албатта жиҳод қилиши зарурлигини уқтиришган. Ажабланарлиси, ўшанда 2003 йилдан бери Америка ҳарбийлари тарафидан ҳақиқий жанг қоидаларини ўрганиб келган Ироқ армияси аскарлари қора ниқоблиларнинг ҳужумларига дош бера олмай қочқин уюштиришгани ҳали ҳануз халқнинг кўз олдидан ўтади. Шундай кунларнинг бирида Мосулнинг эски шаҳар қисмида портлашлар бошланди. Кимдир танишларига қўнғироқ қилиб портлаш ҳақида сўраганда, эски шаҳарни қора ниқоблилар эгаллаб олганини айтишди. Ҳатто улар таъқибидан армия уёқда қолиб полициячилар ҳам қоча бошлаганини баён қилишди.

2014 йил 10 июнида Ироқнинг аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турадиган Мосул шаҳри ўша кимсалар ихтиёрига ўтди. Ниқоблилар ўзларини халққа «Ироқ ва Аль-Шамдаги Ислом давлати» дея таништиришди. Қисқартирилган ҳолда «ИШИД» деб аташни тайинлашди.

Бу воқеадан тўрт кун олдин юзлаб жангарилар қора байроқ остида Ироқ ва Сурия чегарасидан ўтганди. Уларга эгаллаб олинган ҳудудлар камдек туюлган ва янада кўпроқ жойга эга бўлиш илинжида олдинга интиларди. 2003 йилдан Америка мутахассислари ўқитган, жанг санъатини ўргатган, замонавий қуроллар билан таъминлаган Ироқ ҳарбийлари, полициячилари эса ватанни ҳимоя этиш уёқда қолиб ниқоблилар таъқибидан қочишда давом этишди. Қуролларни ҳам, жанговар машиналарни ҳам ташлаб қочишди. Жангарилар эса бу қуролларни, машиналарни осонгина ўзлаштирган ҳолда қудратига қудрат қўша борди. Тўғри-да, текин бойлик кимга ёқмайди…

Жангарилар Мосулдаги мамлакат марказий банкини қўлга олиб 500 миллион доллар маблағни ҳам ўзиники қилиб олди.

— Олдинига ҳаммаси яхши эди, — дейди гувоҳлардан бири Абу Анис. — Қора ниқоблилар оддий халқ вакилларига тегишмади. Аксинча уларга яқин келиб мабодо ёрдам керак бўлса, тортинмай айтаверишларини тайинлади. Ҳақиқатан бир неча ҳафта улар халққа пулдан, бошқа заруратлардан ёрдам қилди. Халқ содда-да, жангариларнинг кўрсатаётган ёрдамидан руҳланиб уларни фақат мақтайдиган бўлди. Афсуски, кўздан панада бу ниқобли каллакесарлар қандай оғир гуноҳларга, шафқатсизликларга эрк беришаётганини ҳеч ким билмасди.

ТИКРИТГА ҲУЖУМ

Жангарилар шу кўйи Йўлбарс водийси бўйлаб олдинга интилаверди. Йўл-йўлакай қишлоқлар, туманларни ўзиники қила борди. Байжи шаҳрини эгаллаш учун эса жангариларга атиги бир кунгина керак бўлди холос. Шаҳарда йирик нефтни қайта ишлаш заводи бор эди. У ҳам жангарилар қўлига ўтди. Шундан кейин улар Саддам Ҳусайннинг ватани бўлмиш Тикрит шаҳрига йўл олди.

Тикритнинг нариги бурчида 2003 йили америкаликлар ташкил этган ҳарбий база бўлғуси эди. Бу базани улар 1991 йилги «Саҳродаги бўрон» ҳарбий операцияси доирасида ҳалок бўлган илк Америка аскари шарафига (У ҳарбий учувчи Скотт Спейхер бўлиб, Анбар вилоятида самолёти уриб туширилиши оқибатида ҳалок бўлган) ташкил этишганди. Жангарилар бу ерга етиб келганда, базада бир неча минг нафар Ироқ аскарлари бор эди. Улар энди-энди ҳарбий хизматга чақирилиб, ҳарбий ўқув машғулотлари ўтаётганди. Жангарилар барча аскарларни бир сафга турғазишди-да, улар орасидан шиитларни ажратиб олиб барчаларини алоҳида хонага қамашди. Ана шундан сўнг бирма-бир отиб ташлашга ўтишди. Мурдаларни эса олдиндан ковланган чуқурларга ташлаб кўмиб юборишди. Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, ўшанда каллакесарлар 1700 нафар ёш, армия сафига эндигина келиб қўшилган аскарларни шафқатсизларча ўлдириб юборишган. Даҳшатлиси, ўша бегуноҳ аскарларнинг қолдиқларини ҳозиргача ҳам қидириб топиш ишлари якунланмади.

Бундан-да даҳшатлиси шундаки, жангари каллакесарлар ўзлари содир этган ваҳшийликларни видеотасмага тушириб интернет орқали тарқатишни бошлаган. Суратларда, видеоёзувларда қора кийимдаги қуролли кимсалар бегуноҳ одамларни қандай ваҳшийлик билан ўлдираётгани тасвирланган. Шу йўл билан жангарилар халқни қўрқитишни ният қилишганди.

КУРДЛАР ВОДИЙСИ ЖАНГАРИЛАР ТАЪҚИБИДА

Орадан икки ой ўтгач, ўзини энди умумий кўринишда «Ислом давлати» дея атай бошлаган қора кийимдаги, қора ниқобли жангарилар тўдаси янада олдинга интилди. Бу сафар жангарилар Ироқ шимолидаги курдлар назорати остида бўлган водийни эгаллаб олди. Улар водийдаги Синжар шаҳрига бостириб кириб, юзлаб эркакларни ўлдириб юборди. Аёллар ва болаларни эса ўлжа сифатида қўлга олди. Уларни хориж валютасида пуллашди, баъзиларини қулликка беришди. Ҳозиргача ҳам Синжар шаҳрида қўлга олинган болалар ва аёлларнинг кўпчилиги бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди.

ДАҲШАТГА ЙЎҒРИЛГАН АМАЛ

Қонхўрлик кучайгандан кучайиб бораверди. 2014 йил августида дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» каллакесарлари навбатдаги видеоёзувни интернетга жойлаштирди. Унда лондонлик каллакесар Муҳаммад Эмвозий (лақаби «Жиҳодчи Жон») америкалик журналист Жеймс Фолининг бошини танасидан жудо этаётгандаги ҳолат тасвирланган. Кейинги икки ҳафтада жангарилар Америка ҳамда Англиядан ташриф буюрган журналист ва гуманитар ёрдам ташкилоти вакиллари Стивен Сотлоф, Дэвид Хейнз, Алан Хеннинг, Питер Кассигларнинг бошини танасидан жудо қилиб, бу манзарани ҳам видеёзув кўринишида интернет сайтларига жойлаштирди. Каллакесарлар айнан видеоёзувлар ёрдамида оддий халқни қўрқитишда давом этишди. Улар ҳақида ўша пайтдаги Австралия бош вазири Тони Эббот шундай деганди:

— Буни ўрта аср қароқчилиги деб атасак тўғрироқ бўлади. Фақат жангариларнинг ўрта асрлардагиларидан фарқи шундаки, улар замонавий қуролдан фойдаланишмоқда…

Ҳа, дунёда фаолияти тақиқланган каллакесарлар дастлабки ниятига етди. Уларни дунё таниди. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, террор кеча ё ўтган йили пайдо бўлмаган. Террор тарихи олис ўтмишга, қадимий даврларга бориб тақалади.

СУННИЙЛАР, САЛАФИЗМ…

Тарихчи Уильям Полкнинг айтишига қараганда, Ислом биринчи бўлиб ҳақиқатан Яқин Шарқда дунёга келган. Ўша даврларда одамлар қабила-қабила бўлиб яшар, шубҳасиз, ҳар бир қабиланинг ўз етакчиси мавжуд эди. Қабилада тартиб сақлаш учун эса ўта шафқатсизлик усулидан фойдаланишарди. Афсуски, йиллар ўтгани сайин зўравонлар Исломни ўз манфаатларига бўйсундиришга ўта бошлашди. Ўз даврида оми саналган халқни алдашдан осони йўқ эди. Бойлик, ҳокимиятга эга бўлиш орзусида куйиб-пишганлар мусулмон дини ичкарисида бир неча мазҳабларни ўйлаб топишди. Шулардан бири суннийлар мазҳаби эди. Уни ўз даврининг ҳақиқий оратор, каллакесарларидан бири Аҳмад ибн Хонбол ўйлаб топган. Тарихий маълумотларда қайд этишларича, у сунний мазҳабини тарғибот қилиш натижасида жуда кўп бор зиндонбанд этилган. Кунларнинг бирида Бағдод халифаси билан шу масалада баҳслашгани учун ҳушини йўқотгунга қадар таёқ билан калтаклашган. Хонболнинг сунний мазҳаби доирасида кейинчалик «салафизм» деб номланган, ўта шафқатсизликка асосланган йўналиш пайдо бўлди. Бу ишда унга яқин ёрдамчиси сифатида майдонга чиққан Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб ат Тамимий сафардош бўлди. Салафизм йўналишида ўйлаб топилган оқим — «Ваҳҳобизм» мана шу одамнинг шарафига номланган.

ВАҲҲОБИЗМ ОҚИМИ

Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб ат Тамимий 1703 йили Аравийлар ярим оролидаги Нежд вилоятида туғилган. У Хонбол қаноти остида ўз оқимини тузгач, оқимни халқ орасида кенг тарқатиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмас даражага етган. Ҳатто, юқори лавозимли сиёсатчилар, армия қўмондонлари ҳам у билан келишишга мажбур бўлган. Бу оқимнинг шафқатсизликка асосланган амали сифатида Муҳаммад пайғамбарнинг яқинларидан бири Зайд ибн ал-Ҳаттобга тегишли тобутхонани бузиш билан белгиланади. Нимаймиш, тобутхонага таъзим бажо айлаш Исломда тақиқланганмиш. Ваҳоланки, бундай бидъатларнинг барчаси ваҳҳобизм оқими асосчиси тарафидан ўйлаб топилганди.

1744 йили аль Ваҳҳоб Саудия қироли Муҳаммад ибн Сауд билан келишувга эришди. Бунга кўра, у қирол армияси аскарлари орасида ўз оқимини тарғиб этган ҳолда уларнинг руҳиятини кўтаринки даражага олиб чиқади. Қолаверса, қироллик тўлиқ ваҳҳобизм талаблари асосида яшай бошлайди. Қарангки, худди шу келишув ҳозиргача сақланиб қолган. Саудия Арабистони ҳозир ҳам ваҳҳобизм оқими талаблари асосида яшамоқда. Худди шу оқим тарафдорлари аль Ваҳҳоб етагида жиҳод тушунчасини ўйлаб топган. Жиҳодни гўёки динсизларни ўлдириш усули сифатида ўз фойдаси, манфаатлари учун хизмат қилувчи бутун бошли сиёсатга айлантирган. Ваҳоланки, жиҳод сўзи Оллоҳ ҳузурига етиш йўлида руҳий кўтаринкилик, юксак маънавиятга эришиш учун инсон ва унинг руҳияти орасидаги кураш маъносини англатади. Каллакесар жангарилар, ваҳҳобизм оқими шу ички курашни осонгина қилиб одам ўлдиришга айлантириб олишган.

«АЛЬ-ҚОИДА»НИНГ «ПИРИ»

Аммо ХХ асрга келиб салафизмни тарқатган ягона шахс бу мисрлик Сайид Қутб ҳисобланади. Айнан у аль-Ваҳҳобнинг меросхўри сифатида бу оқим ниқоби остида жиҳод тушунчасини ҳарбийлаштириб, Оллоҳнинг ҳузурига покланган ҳолда бориш учун хизмат қилувчи таълимотни каллакесарлик, қотиллик жиноятига айлантирган.

Қутб 1906 йили Мисрдаги олис қишлоқлардан бирида туғилган. Аввалига Ислом динини хушламай яшади. Қирқинчи йилларда Америкада икки йил яшагач, қарашларини ўзгартирди. Мисрга қайтгач, тушуниб етдики, Ғарб давлатлари дунёнинг ҳар бир ҳудудини ўз назорати остига олиш учун интилмоқда. Айниқса, Усмоний турклар империяси тугатилгач, Биринчи жаҳон урушидан сўнг ғарбликларга мусулмонлар шу ниятни амалга оширишда катта ёрдам беряпти деб ҳисоблади. Шунинг учун у гўё ғарбликларга ёрдам кўрсатаётган «сотқин» мусулмонларга қарши уруш эълон қилиш керак деб ҳисоблади. Бундайларни «кофир»лар деб атаб, уларни ўлдириш савоб деб ўйлади. Тўғри, у аслида теорияга асосланган ҳолда иш тутар, амалда бировга қўл кўтариш ёки қўлига қурол тутиш кабилардан йироқ эди. У ўзининг маслаҳатлари билан «жиҳодчи»ларни илҳомлантирарди. Шунга қарамай, Миср ҳукумат раҳбарлари Қутбни жамият учун ўта хавфли кимса сифатида баҳолади ва Қутб 1966 йили «Мусулмон ака-укалар» террор ташкилоти билан тил бириктириб ўша пайтдаги Миср президенти Камол Абдул Носирга суиқасд уюштирганликда айбланди ва осиб ўлдирилди. Қутб ўлгандан кейин унинг 24 та китоби баравар чоп этилди. Бу китобларнинг барчасида ҳозирги террор масаласидаги ғоялар илгари сурилганди. Шубҳасиз, бу китобларни радикал ташкилотлар аъзолари, етакчилари, каллакесарликдан бўлакка ярамайдиган кимсалар, ниқобли ва ниқобсиз террорчилар қўлма-қўл қилиб ўқишган. Қутб таълимотининг ана шундай фанатларидан бири Айман аз-Завоҳирий эди. У кейинчалик дунёда фаолияти тақиқланган «Аль-Қоида» жангари каллакесар террорчилар гуруҳи раҳбарига айланди.

УСАМА БИН ЛАДЕН ҚУТБНИНГ ФАНАТИ ЭДИ

Ҳа, ўз даврида «Аль-Қоида» террор гуруҳи етакчиси Усама бин Ладен Қутбни «Исломий инқилоб файласуфи», «Жиҳод булоғи» деб ҳам атаган. Ўзи эса фақат Қутб ғояларига суянган ҳолда қотилликларга қўл урган, бегуноҳларнинг қонини тўккан, бутун бошли оилаларни қирган, худонинг бандаларини банди этган ҳолда бошларини таналаридан бир туки сесканмасдан жудо этган. Усама бин Ладен ўлдирилгандан кейин орадан 35 йил ўтиб 2001 йилги Нью-Йоркдаги террор ҳаракатини ўрганиш билан шуғулланган махсус комиссия аъзолари бин Ладеннинг ростдан ҳам Қутб фанатларидан бири бўлгани, унинг ғояларига асосланиб қотилликларга қўл урганини аниқлашди.

Қутб ҳозирги кунда ҳам дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» террор гуруҳи жангарилари орасида юқори баҳоланади. Ироқлик эксперт Ҳишом аль Ҳошимийнинг айтишича, бу жангарилар гуруҳи ҳам аль Ваҳҳоб таълимоти ва Қутбнинг ғоялари асосида қотилликларга қўл уради.

«АЛЬ-ҚОИДА»НИНГ РИВОЖЛАНИШ МАНБАСИ

Демак, террорчилар жиҳод ва жангариликдан етарлича таълим олишди. Каллакесарлардангина иборат катта гуруҳ тузилди. Энди уларнинг ривожи учун жанг майдони ва қулай имкониятлар зарур эди. Каллакесарларга бу масалада Афғонистон ўз эшикларини кенг очиб берди.

Собиқ совет қўшинларининг 1979 йили Афғонистонга кириб бориши ва кейинги ўн йил араб дунёсидаги террорчи каллакесарларнинг пайтавасига қурт туширди. 35 мингдан зиёд террорчилар Афғонистонга кириб келиб собиқ советлар қўшинларига қарши уруш эълон қилди. Шу йўл билан Афғонистондаги террорчиларга яқиндан кўмак берди. Афғонистонни Вьетнамга айлантириш ҳаракатига тушишди.

Тўғри дунёда фаолияти тақиқланган террор гуруҳлари собиқ совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишига умуман ҳисса қўшмаган. Аммо айнан улар бу мамлакатдаги жангариларни қурол-аслаҳа, пул билан таъминлаб турган. Афғонистоннинг тоғли ҳудудларида бекитиқча лагерлар ташкил этиб, янги келган жангариларга каллакесарликдан сабоқ берган. Улар бошқа давлатлардаги исломийлар, «жиҳод»чилар билан мустаҳкам алоқа ўрнатишда Афғонистон ягона имконият эшиги вазифасини ўтади.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 351 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Avgust 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz