TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Термизда бемор боланинг яқинларидан бири ҳамширани калтаклади…
Бу воқеа «Facebook»даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида чоп этилган. Видеолавҳадан кўриниб турибдики, бемор боланинг яқинларидан бири аёл киши ҳамширани болага ёрдам бермаётганини рўкач қилиб калтаклаган.
Гап шундаки, бола юқори иситма билан касалхонага олиб келинган. Ҳамшира унинг иситмасини ўлчаб кўргач, врач текшириб кўриши лозимлигини айтган. Беморнинг қариндоши эса ҳамширани секин қимирлаётганликда, болага яхши қарамаётганликда айблаб калтаклашга ўтган.
Кейинчалик бемор боланинг яқинлари видеолавҳани ўчириб ташлашларини сўрашган. Аммо тиббиёт муассасаси аҳли уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига етказган. Айтишларича, калтакланиш оқибатида ҳамшира мия чайқалишига учрабди.