TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ТЕМИР МУШТ СОҲИБИ МАЙК ТАЙСОН ЁШЛИГИДА ЖИНОЯТЧИ БЎЛГАН ЭКАН…
Яқинда профессионал бокс бўйича ўта оғир вазнли собиқ жаҳон чемпиони, ўз вақтида «Темир мушт соҳиби» номига эга бўлган Майк Тайсон ёшлигидаги ҳали спорт билан шуғулланмай туриб қилган ишлари ҳақида гапириб берди. 52 ёшли собиқ боксчи ёшлигида жиноий гуруҳлардан бирининг аъзоси бўлган экан.
— Спорт билан шуғулланмай туриб ёшлигимда мен ҳам кўча безори, каллакесарларидан иборат жиноий гуруҳнинг тўлақонли аъзоси эдим, — дейди Тайсон. — Совуқ қуролдан одамларни отганман. Кимлардир менга қарата ўқ узган. Наркотикларни эса ҳали бола пайтимдаёқ татиб кўришга улгурганман. Ўшанда адашмасам, 8 ёки 9 ёшда эдим. Наша, спиртли ичимликлар мендан қочиб қутула олмаган. 11 ёшимда эса кислота ичиб кўрдим…
Майк Тайсон катта боксдаги фаолиятини 2005 йили тугаллаган. 1987-1990 йилларда ўта оғир вазннинг мутлақ чемпиони ҳисобланган. Фаолияти давомида 58 та жанг ўтказиб, шуларнинг 50 тасини (44 та нокаут) соф ғалаба билан якунлаган. Тайсон бокс тарихида ўз вазни бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган энг ёш боксчи ҳамдир. Ўшанда у 20 ёшда бўлган.