TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Telegram’да гуруҳ бўлиб видеоқўнғироқларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади
Telegram мессенжеридан ойлик фойдаланувчилар сони 400 миллион кишига етди — бу 2019 йилга нисбатан 100 миллионга кўп демакдир. Бу ҳақда компания ўз блогида хабар берди.
Таъкидланишича, одамларнинг оммавий равишда масофадан туриб ишлаш ва ўқишга ўтаётгани сабаб мессенжер 20 дан ортиқ давлатларда ижтимоий тармоқлар орасида энг кўп юкланаётган иловага айланган.
2020 йилда Telegram гуруҳ бўлиб хавфсиз видеоқўнғироқларни амалга ошириш хизматини ишга туширишга эътибор қаратади. Мазкур функция қачон тақдим этилишига аниқлик киритилмаган.
«Ўз-ўзини изоляциялаш ишончли видеоалоқа хизматига эҳтиёж борлигини кўрсатди. 2020 йилда видеоқўнғироқлар худди 2013 йилдаги хабар алмашишга ўхшайди. Мобил илова хавфсиз ёки фойдаланишга қулай, бироқ иккала сифат бир вақтнинг ўзида йўқ. Биз буни тўғирлашга ва 2020 йилда гуруҳ бўлиб хавфсиз видеоқўнғироқ орқали мулоқот қилишни таъминлашга бор эътиборимизни қаратмоқчимиз», — дейилади хабарда.