Ҳозирги кунда кўпчиликнинг кундалик ҳаётига айланиб борган нарса бу - қўл ҳаракатлари орқали мобил телефонларни ўйнаш. Ҳайратланарлиси шундаки, мобил телефонингизни қандай ушлашингиз сизнинг характерингизни аниқлаб берар экан. Юқоридаги ўзингизга мос бўлган вариантлардан бирини танланг.
А жавоб: мобил телефонни бир қўлда тутиб, бош бармоғи билан ушлайдиган инсонлар Сиз мақсадлар сари олға интилишда ҳеч қачон чекинмайсиз. Характерингиз жуда қизиқ. Қолаверса, сиз кучли хотирага эга шахссиз. Сиз бировни хафа қилиб қўйишдан қўрқасиз. Ҳар бир нарсага жиддий ёндашасиз. Креативлик қобилияти бор инсонсиз. Агарда сиз кимгадир ишонсангиз, бутун қалбингиз билан ўз ишончингизни у инсонга топширасиз. Сизнинг кўнглингизни кимдир синдирса, у инсонга қайтиб ишонмайсиз. Афсуски, баъзан ўзингизга мос бўлган жуфтни топишга қийналасиз.
В жавоб: мобил телефонни бир қўлда тутиб, иккинчи қўлининг бош бармоғи билан ушлайдиган инсонлар Сиз жуда ҳам таъсирчансиз. Тез-тез хаёл суриб турасиз. Агарда яқин инсонингиз ёрдамга муҳтож бўлса, унга ёрдам беришга доимо шайсиз. Ҳар соҳада ҳаракатчан инсонсиз. Аммо баъзан сабрсизлик сизнинг ҳамроҳингиз бўлади. Бошқалар сиз ҳақингизда яхши гап айтишларини хоҳлайсиз. Сизнинг кўнглингизга озор бериш жуда осон. Меҳрибончилигингизни кўпчилик инсонлар суистеъмол қилади. Бироқ, сиз ким яхши-ю ким ёмонлигини ажрата оласиз. Одатда, ҳиссиётларингизни кимгадир ифодалаб бера олмайсиз. Шу сабабли, баъзи инсонлар сизни ҳис-туйғуга эга эмас деб билишади.
C жавоб: мобил телефонни икки қўли билан ушловчи инсонлар Сиз талантга бой инсонсиз. Кўпчилик инсонлар сизни жозибали деб ўйлайди. Сиз аслида ҳам шундайсиз. Ҳар қандай вазиятда ўз ақл-заковатингиздан унумли фойдаланасиз. Жўшқин инсонсиз. Ҳар бир ишга масъулият билан ёндашасиз ва инсонлар билан тез чиқишиб кетасиз. Сиз бошқалардан кўп нарсани талаб қилмайсиз. Шунчаки, улар сизни тушунишларини хоҳлайсиз. Кўпинча сизнинг ўтмишдаги хотираларингиз сизни таъқиб қилаверади. Ёлғизликдан қўрқасиз. Агарда бирон бир инсон билан севги ришталарини боғламоқчи бўлсангиз, жуда кўп иккиланасиз. Одатда, ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз ҳам, ҳеч кимга билдирмасликка ҳаракат қиласиз.
Д жавоб: мобил телефонни бир қўлда тутиб, иккинчи қўлининг кўрсаткич бармоғи билан ушлайдиган инсонлар Сизнинг зеҳнингиз жуда ўткир. Санъатни севасиз. Ҳаётга ҳар доим реал боқасиз. Кўпинча ҳеч кимга ҳеч нарса айтгингиз келмай қолади. Сукунат оламига ғарқ бўлишни хуш кўрасиз. Чунки сизнинг гапларингиз бировни осонгина хафа қилиб қўйиши мумкин. Ҳар доим яхши ҳаёт кечиришни, инсонлар бахтли яшашини истайсиз. Одамлар гавжум жойни ёқтирмайсиз. Сизнинг энг катта заиф томонингиз бу - тезда кўнглингиз синиб қолиши. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|