TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тарихий фото: Элчи Гулнора Каримова Испания қироли Хуан Карлос қабулида
Ўзбекистон Сенати 2020 йил 19 июнь куни шу вақтгача Ташқи ишлар вазирлигида бош боқшарма бошлиғи сифатида ишлаб келган Феруза Маҳмудовани Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш ҳақида қарор қабул қилди.
Ташқи ишлар вазири Илҳом Неъматов унинг номзодини сенаторларга таништираркан: «Бугун Ўзбекистоннинг мустақил дипломатияси тарихида илк бор элчи лавозимига ҳурматли аёлларимиз орасидан номзод тақдим этилди», деди.
Сенат раиси Танзила Норбоева эса «Феруза Йўлдошевна мустақил Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси сифатида тарихда қолади», деб таъкидлади. Лекин бу таъкидларни тўғри деб бўлмайди — Биринчи Президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2010—2011 йилларда Ўзбекистоннинг Испаниядаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган.
У 2010 йил 18 март куни Мадриддаги Қироллик саройида қирол Хуан Карлосга ишонч ёрлиқларини топширган; Испания Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Каримова хонимнинг элчилиги 2011 йил октябрига қадар давом этган. Ўзбекистон Сенати ва Ташқи ишлар вазирлиги Гулнора Каримовани «Мустақил Ўзбекистон тарихидаги биринчи аёл элчи» деб эътироф этмаслиги сабаби маълум эмас.