Абу Зарр розияллоҳу анҳу Билол ибн Рабоҳга: "Эй қора хотиннинг ўғли, мени босиб олдинг!” дегандилар, Билол ғазаб қилган ҳолда ўрниларидан туриб: "Аллоҳга қасам, мен бу ишни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман”, дедилар. Бу ҳабар етказилганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди ва: "Эй Абу Зарр! Онасини айбладингми? Сенда жоҳилият одатлари бор экан”, дедилар. Абу Зарр йиғладилар ва "Эй Аллоҳнинг расули, мен учун истиғфор айтинг”, дедиларда масжиддан йиғлаган ҳолда чиқиб кетдилар. Кейин Билолнинг олдиларга келиб, юзларини тупроққа қўйдиларда: "Аллоҳга қасам, то оёғинг билан юзимни эзғиламагунингча бошимни кўтармайман. Сен олийжаноб кишисан, мен эса пасткашман”, дедилар. Билол ҳам йиғлаб унга яқинлашдиларда, унинг юзидан ўпдилар. Сўнгра: "Аллоҳга қасамки, Аллоҳ учун бир марта бўлса ҳам сажда қилган юзни оёғим билан босмайман”, дедилар. Кейин икковлари ўринларидан туриб, бир-бирларини қучоқлаб, йиғида давом этишди. Бизлар бугунги кунда бир-биримизга ёмонлик қилиб қўйсак кечирасиз, деб айтишга ҳам ботина олмаймиз. Узр сўраш юқори савиядаги маданият ҳамда олий фазилатли хулқлардандир.
Аллоҳга истиғфор айтайлик, дилозорлик қилмайлик… Зеро Аллоҳнинг назаргоҳи қалбларимизни ўзининг зикри ила жилвaлантирайлик… Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|