Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Россияда бўлиб турган фуқароларимизнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилишда ёрдам сўраб Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкога мактуб йўллаган эди. Мактубда Россия Федерациясида ҳозирги мураккаб шароитда ишсиз, маблағсиз қолган фуқароларимиздан карантин тугагунча ва меҳнат бозори тўлиқ тиклангунига қадар патентни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқнинг тўлаш муддатини кечиктириш имкониятини кўриб чиқиш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралганди.
Хабар берилишича, кеча Россия Федерацияси парламентининг юқори палатаси томонидан мазкур мактубга жавобан тегишли қонун маъқулланди. Унга кўра, фуқароларимизнинг патент муддати тугаган бўлса, 90 кун мобайнида уни қайта расмийлаштирмасдан фаолият юритишларига рухсат берилади. Бугун эса Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг имзолаган махсус Фармонига мувофиқ, 2020 йил 15 мартдан 15 июнгача ишлаш учун патент, вақтинча рўйхатга туриш талаб қилинмайди, яъни муддати тугаса, автоматик равишда узайтирилади.
Шу муносабат билан Танзила Нарбаева россиялик ҳамкасбига миннатдорлик билдирди. "Ўз навбатида Ватанимизнинг азалий дўсти бўлмиш Россия давлатига, қолаверса, ҳамкасбим Валентина Матвиэнкога миннатдорлик билдириб, қардош Россия халқига эпидемияни тез орада енгиб ўтишини чин дилдан тилаб қоламан", деб ёзади Сенат Раиси ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|