Сериал ва фильмлардаги бетакрор образлари билан танилган турк актрисалари болалигида қандай кўринишга эга бўлгани кўпчиликка қизиқ. Қуйида актрисаларнинг болаликдаги суратлари эътиборингизга ҳавола этилади.
Берен Саат (36 ёш)
«Кўсем» сериали юлдузи болалигида мусиқа билан жиддий шуғулланган. У жуда яхши қўшиқ айтган ва танловларда қатнашган. Берен истеъдоди учун ўнлаб мукофотларни қўлга киритган. Бироқ у хонандаликни эмас, актрисаликни танлаган.
Марьям Узерли (36 ёш)
Актрисанинг отаси турк, онаси немис миллатига мансуб. У 5 ёшида биринчи ролини ижро этган. Унинг дебюти отасининг дўсти раҳбарлигидаги театр саҳнасида бўлган. Марьям мактабдаги байрамларда ҳам фаол қатнашиб, саҳна чиқишларида турли ролларни ижро этган. У болалигидан актриса бўлишни орзу қилган. «Муҳташам юз йил» сериалидаги Хуррам образи уни бутун дунёга машҳур қилди.
Пелин Карахан (35 ёш)
«Муҳташам юз йил» сериалининг яна бир юлдузи Пелин тўлиқ бўлмаган оилада вояга етган. Қизчани онаси тарбиялаб ўстирган. Пелин мактабда яхши ўқиган, сўнг университетнинг туризм факультетига ўқишга кирган.
Унинг актрисалик фаолияти реклама роликларидан бошланган.
Фаҳрие Эвжен (33 ёш)
Фаҳрие Германияда туғилган. Отаси турк, онаси эса қорачой-черкасиялик. Фаҳрие болалигида баскетболга қизиққан, театр студиясига қатнаган, китоб ўқишни ёқтирган. Актрисанинг карьераси Истанбул шаҳрига саёҳатдан бошланган. Чиройли қиз режиссёрлар эътиборига тушган ва уни «Ҳеч қачон унутма» сериали кастингига таклиф қилишган.
Ханде Эрчел (26 ёш)
Ханденинг ижодий қобилиятлари болалигидаёқ намоён бўлган. У мактабдаги театрда роллар ижро этган. Сўнгра тасвирий санъат университетига ўқишга кирган. Ханденинг карьераси Озарбайжонда ўтган гўзаллик танловидаги иштирокидан бошланган. Ушбу танловда Ханде иккинчи ўринни эгаллаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|