«Қиёмат бошланганда Исрофил алайҳиссаломнинг сури чалиниб, барча бандалар унинг ортидан эргашар, ҳатто қабрда ётган ўликлар ҳам тирилиб, Аршга чиқиб борар экан.
Аллоҳнинг буйруғи ила ердаги жами мавжуд бинолар йиқилиб, тупроққа қоришаркан.
Не ҳолки, фақат тандиргина йиқилмай турар экан. Шунда Аллоҳдан ваҳий келиб, бунинг сабабини сўраса:
− Бекам узоқ йиллар менинг тафтимга бағри куйиб, эри ва болалари учун ризқ пиширди. Бекамнинг гуноҳларидан кечсанг, йиқиламан, − дея жавоб берар экан тандир.
«Тандир» сўзининг маъноси ҳам аслида «тан»-«дир», яъни «бекасининг гуноҳлари учун тандир», сўзидан олинган экан…
Энам айтган ривоят.
Байрам АЛИ
("Тандир” номли ҳикоямнинг эпиграфи)