Ассалому алайкум рахматуллахи ва баракатуху Шайх Хазратлари!Усоз сиздан олдинги саволларимга жавоб олаётганимдан бехад миннатдорман, Аллох сизни уз панохида асрасин, куч кувват ато этсин. Хазрат мен тахажжуд намозларини укимокчи эдим, шу сайтдан хам, интернетдан хам изладим бирок тахажжуд намози тартиби кандай ва уни камида неча ракаат укиш кераклиги тугрисида маълумот тополмадим.Устоз сиздан илтимос, тахажжуд намози тулик тартиби, вакти ва ракаатлари хакида маълумот берсангиз. Ёки бу намоз хакида тулик маълумот манбасини айтсангиз, илтимос.Аллох сизни уз панохида асрасин ва барча мусулмонлар бахтига сог-омон булинг.Ассалому алайкум рахматуллахи ва баракатуху!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракъатдир.Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намозни «таҳажжуд намози» деб аталади. Шунингдек, бу намозни «қиём намози» деб ҳам айтилади.Таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўқимоқ афзаллиги билинади. Чунки ўша пайтда Аллоҳ таоло дунё осмонига тажалли қилган дуо, сўров ва истиғфорларни тўсиқсиз қабул қилаётган бўлади. Албатта, бундоқ фазилатли вақтни таҳажжуд намози ила ўтказаётган банда ғоят улуғ мақомларга эришиши турган гап. У вақтда банданинг қилган дуоси Аллоҳ таоло томонидан дарҳол қабул бўлади, сўраган нарсаси берилади, гуноҳлари кечирилади.Бу намозни кечанинг учдан бири қолганда ўқиган афзал. Икки ракатдан ўқиб бориб, охири Витр ўқилади.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|