TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ТАЙЛАНД СУДИ ИККИ ФИРИБГАРНИ 1446 ЙИЛ МУДДАТГА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТДИ…
Маълумотларга кўра, ўтган йили «Laemgate seafood» ресторани эгалари ҳар бири 50 миллион Тайланд бати миқдоридаги ваучерларни сотувга қўйди. Бу ҳаракатлар интернет орқали онлайн тарзда амалга оширилди. Ваучерлар бир кишига ресторанда атиги 880 бат эвазига денгиз жониворларидан тайёрланган ажойиб таом истеъмол қилиш имкониятини берарди. Агар мижозлар ошиб борса, нархи ҳам арзонлаша бориши кўзда тутилганди. Орадан кўп ўтмай, иш шунгача етиб бордики, ваучер сотиб олганлар азбаройи кўпайиб, ресторанда тушлик қилиш учун одамлар бир неча ой бурун навбат олишларига тўғри келди. Март ойига келиб рестораннинг икки эгаси ишни тўхтатишга қарор қилди. Чунки улар шунча одамни тансиқ таом билан таъминлашга ожиз қолишди. Ваучерлар қайтариб олиниб, пуллар эгаларига тарқатилди. Лекин Жами 1000 га яқин мижоз ваучер сотиб олганди. Шуларнинг тенг ярмидан озроғи пулини қайтариб олди. Қолганлар тиззасига шапатилаганча қолаверди. Ана шунда улар оммавий тарзда ресторан эгалари устидан шикоят аризаси ёзишди. Суд барча аризаларни қондирган ҳолда айбдорларни 1446 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Аммо Тайланд қонунларига кўра, фирибгарларга нисбатан максимум 20 йиллик қамоқ жазоси белгиланади. Бундан ортиғи йўқ. Шундай экан, икки фирибгар 20 йилданни турмада ўтказади.
Суд фирибгарларнинг номидаги компанияни 1, 8 млн бат миқдордаги жаримага тортди. Фирибгарлар жабрланганларнинг пулларини ҳам қайтариб берадиган бўлди.