Тайланд қироли Маха Вачиралонгкорн Рама Х яқинда жами 20 нафар ўйнаши (канизаги) ни олиб хориждаги отеллардан бирига жойлашди. Аниқроғи, 67 ёшли бу қирол Германиядаги «Grand Hotel Sonnenbichl» 4 юлдузли отелнинг ҳамма номерларини сотиб олди. Ўша ерда коронавирусдан ҳимояланаркан.
Шу хабар тарқалиши билан Тайланд фуқаролари қиролга қарши битикларни интернетга жойлай бошлашди. Уларнинг орасида, айниқса, «Бизга бундай қиролнинг нима кераги бор?» деган битик жуда машҳур бўлиб кетди. Агар ҳисоблайдиган бўлсак, интернет сайтларга жойланган нозилик битиклари бир миллионтадан ошиб кетган. Ваҳоланки, Тайланд қонунларига кўра, қиролни ҳақоратлаган шахс 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.
Энди қирол Маха Вачиралонгкорн ҳақида икки оғиз сўз. У тўрт марта уйланган. 1977 йили ҳали қироллик тахтини эгалламай туриб яқин қариндоши, малика Мом Луанг Соамсавали Китиякарани никоҳига олди. Уч йилдан кейин улар ажрашишди. Лекин бу ажрашиш 1993 йилдагина расмийлаштирилди. Ўшанда шаҳзода актриса ўйнаши Ювадхида Полпрасет билан бирга яшаётганди. 1994 йили улар расман никоҳдан ўтишди. Аммо орадан 2 йил ўтиб актриса Англияга қочиб кетди.
Шаҳзода бу ажрашишнинг сабабини тушунтирди. Айтишича, актриса унга Тайланднинг 60 ёшли авиация маршали Ананд Ротсамхон билан хиёнат қилган экан. Маршални ишдан олди ва унинг ўрнига «Фу-Фу» лақабли кучугини авиация маршали этиб тайинлади. (ғирт аҳмоқлик)
Кейин учинчи хотинини топди. У оддий халқ вакиласи Срирасми Акхарапхонгпричуга уйланиб олди. 2014 йил майида хотини «Фу-Фу»ни заҳарлаб ўлдирганликда айбланди. Улар ажрашишди.
Тўртинчи марта 66 ёшли қирол 2019 йил майида 40 ёшли собиқ стюардесса Сутхида Тиджайга уйланди. Тиджай ўшанда қиролнинг шахсий қўриқчилик хизматини бошқарарди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|