Facebook ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларининг хатти-ҳаракатларини кузатиши ҳақида кўп хабарлар берганмиз. Жумладан, у Android-смартфонлардаги қўнғироқ ва SMS-хабарларни кузатишини тан олган, яқинда эса iPhoneларнинг камерасидан фойдаланиб жосуслик қилаётгани фош этилган.
Яқинда АҚШ сенаторларининг сўровига жавобан Facebook компанияси йўллаган хатда эса яна бир жиҳат ойдинлашди. Унга кўра, фойдаланувчи ўзининг жойлашувини – локацияни кузатишни ўчириб қўйган бўлса ҳам, ижтимоий тармоқ уларни пойлашда давом этаверар экан.
Facebookнинг тан олишича, фойдаланувчининг айни дамда қаерда эканини у бир неча усуллар билан аниқлар экан. Жумладан, муайян бир жойда туширилган суратларда фойдаланувчини аниқлаш, бирор жойда рўйхатдан ўтганларида қайд этиш орқали. Шунингдек, кишилар унинг иловасидаги «Харидлар» бўлимида қаердадир бирор нима сотиб олганларини белгилашлари ёки бу маълумотни ўз профилларига қўшиб қўйишлари мумкин. Булардан ташқари, интернетга уланган қурилмаларнинг IP-манзиллари орқали ҳам кишининг қаерда эканини кузатса бўлади.
Компаниянинг таъкидлашича, фойдаланувчиларнинг қаерда эканлигини билиш уларнинг хавфсизликлари учун керак эмиш. Дейлик, сиз ҳозир Тошкентда эканингизни Facebook аниқ билади, аммо шу пайтда бошқа бирор жойдан аккаунтингизга киришга уриниш бўлса, ижтимоий тармоқ бундан шубҳаланиб, уни киритмасдан, шахсини аниқлаш учун кучлироқ текширади. Бундан ташқари, фойдаланувчининг жойлашувини билиш унга мос рекламаларни кўрсатиш ҳамда нотўғри маълумотларга қарши курашиш учун ҳам керак бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|