1. Сув ер юзидаги ҳар бир тирик жонзот учун энг муҳим ҳаёт манбаи ҳисобланади. Биз учун фақат ҳавогина сувдан ортиқроқ туради.
2. Сувсиз одам атиги 3-4 кун яшай олади. Овқатсиз эса 3 ойгача яшаши мумкин.
3. Сув 2 та водород, 1 та кислород атомидан ташкил топган бўлса-да, олимлар ҳануз уни охиригача ўрганиб улгуришмаган.
4. Агар денгиз ва океанлар бўлмаса, ер юзида ҳаёт қурилмаган бўларди. Кимёвий тадқиқотлар шуни кўрсатганки, 1 куб см денгиз суви таркибида 1, 5 граммгача оқсил ва кўплаб минераллар мавжуд экан.
5. Олимлар Юнеско учун дунёнинг 122 давлатидаги сувларни тадқиқ этишди. Қарангки, энг тоза сув Финляндияда экан.
6. Ер юзининг 70 фоиз қисми сув билан қопланганига қарамай, бу сувнинг 1 фоизигина ичишга яроқли экан.
7. Тинч океанда ер юзидаги жами сувнинг 46 фоизи, Атлантик океанда 23 фоизи, Ҳинд океанида 20 фоизи, Шимолий муз океанида 4 фоизи сақланаркан.
8. Антарктидада бир кўл бор. Кўл суви денгиз сувидан 11 ҳисса шўр. Бу сув -50 даража совуқда ҳам музламайди.
9. Ҳисоб-китобларга кўра, сув суюқ ҳолатда ерда бундан 4 миллиард йил олдин пайдо бўлган экан.
10. Қайноқ сув совуқ сувга нисбатан тезроқ музлайди.
11. Дунёдаги ичимлик сувини ўзида мужассам этган энг йирик сув ҳавзаси Россияда жойлашган Байкал кўлидир.
12. Қуёш атмосферасида сув буғ ҳолатда сақланади.
13. Ердаги энг совуқ музлик Антарктидада, энг илиқ музлик эса Альп тоғларида жойлашган. Альпдаги музликнинг ҳарорати Цельсий бўйича 0 даражага тенг.
14. Сатурн йўлдоши бўлмиш Энцелад ғалати вулқонларга эга. Бу вулқонлар уйғонган маҳали юқорига ўзидан қайноқ лава ўрнига муз отади.
15. Минерал сув илк бор 1787 йили Германияда қадоқланиб, сотувга қўйилган.
16. Кўпчилик севиб ичадиган «Бонаква» минерал суви аслида Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги водопроводдан олинади.
17. Словенияда Циркницкое кўли бор. Қиш ва ёзда бу кўлнинг суви қаёққадир ғойиб бўлади. Баҳор ва кузда яна пайдо бўлиб қолади.
18. Ерда ҳаёт бўлишида музликларнинг аҳамияти катта. Айнан улар туфайли ер юзида керагича ичимлик сув бор. Бундан ташқари, музликлар океандаги сувнинг миқдорини бир меъёрда ушлаб туради.
19. Қуруқ муз таркибида сув бўлмайди. У музлаган углерод диоксидидан ташкил топган.
20. Муз одамлар музлаткич ўйлаб топишига туртки бўлган. Қадимда одамлар худди шу муз ёрдамида овқатларини эскиртирмаган ҳолда сақлай олган.
21. Озарбайжонда бир сув ҳавзаси бор. Гугурт чақиб ташласангиз, ёнади. Чунки бу сув таркибида метан гази кўпчиликни ташкил этади.
22. Кения пойтахти Найробида сув Америкадагига нисбатан 10 ҳисса қиммат.
23. Одам организмидаги сувнинг 10 фоизи йўқолса ҳам, у ўлим топади.
24. Сув ер остида юқоридагига қараганда ўн карра кўпроқ.
25. Ҳар бир одам йилига ўртача 60 тонна сув ичади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|