TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Сурхондарёдаги фуқаролар ва орган ходимлари ўртасидаги оммавий тўполон юзасидан раддия
Ижтимоий тармоқларда «Бугун Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Темир йўл вокзали олдида фуқаролар ва орган ходимлари ўртасида оммавий тўполон содир бўлгани айтилмоқда» номли видеохабар тарқалди. Ушбу хабар бўйича Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Қумқўрғон тумани маҳалласидан ўтувчи М-41 «Бишкек-Душанбе-Термиз» автомобиль йўлининг 1541 км да ҳайдовчи Б.У «Нексия» русумли автомашинасида белгиланган тезликни ошириб, ИИБ ЙҲХБ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. ЙПХ инспектори ўзи бошқарувидаги «Ласетти» русумли автоуловида кузатиб бораётган вақтида, «Нексия» русумли автоуловни бошқараётган ҳайдовчи қайрилиш учун тўхтаган «ВАЗ-2106» русумли автоуловни чап ён томонидан уриб юбориб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган. «Нексия» русумли автоуловни кузатиб келаётган ИИБ ЙҲХБ ходими бошқарувидаги «Ласетти» ҳам «ВАЗ-2106» русумли автомашинанинг ўнг орқа қисмидан туртиб юборган, ҳодисани ўрганиш жараёни вақтида фуқаролар тўпланган, шу вақтда «Нексия» русумли автоулов ҳайдовчисининг яқин қариндошларидан бири ЙПХ инспекторининг кўкрак нишонини юлиб олиб қочиб кетган. Мазкур ҳолат видеотасвирда қайд этилган. Ушбу ҳодиса юзасидан Қумқўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Юқорида қайд этилган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича фуқаролар томонидан ҳеч қандай оммавий тўполонлар содир этилмаган.