Аввало Алеппода яшовчи Абу Заккур исмли бу эркакни нима учун «Сариқ либосли» деб аташларига ойдинлик киритсак. Айтишича, 36 йилдан бери фақат сариқ кийимда юраркан. Ҳатто, шу кийимда Алеппонинг рамзига айланибди. Турли юртлардан сайёҳлар келиб Абу Заккур билан атайин суратга тушишаркан. Бироқ барибир бу номнинг сирини айтмади. Заккурнинг таъкидлашига қараганда, жуда кўпчилик ундан суриштиравериб зериктирган. Барибир сирни ошкор қилмаган экан.
Дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарларга қарши жанглар қизиган бир пайтда Абу Заккур жангариларга асир тушибди. Улар бир неча ҳафта Абу Заккурни кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларга солишган. Мақсад уни ўз тарафларига оғдириш бўлган. Лекин ниятларига ета олишмаган.
— Жангари каллакесарлар, — дейди Абу Заккур. — Бир неча ҳафта мени қийнаб ўз томонларига оғдиришга уринишди. Уравериб тишларимни тўкиб ташлашди. Фойдаланмаган қийноқ усуллари қолмади. Ҳали қайнаган сувга бошимни тиқиб кўришди, ҳали баданимга қизиб турган темирни босишни, кейин яра устига туз сепиб қийнашди. Тирноқларимнинг орасига игналар тиқишдими-ей!.. Одам боласи метин бўларкан. Шу қийноқларнинг барчасига чидадим. Ҳаётдан, озодликдан умидимни узмадим. Охири агар улар тарафга ўтсам, қўйиб юборишни ваъда қилишди. Бироқ мен кўнмадим. Ахир, мен кўп йиллардан бери ўзимнинг сирли сариқ либосим билан Алеппо рамзига айланганман. Агар террорчилар томонга ўтиб кетсам, юртдошларимнинг қарғишига қолардим. Худоям кечирмасди мени.
Худога айтгани бор экан. Вақти-соати етиб Абу Заккур террорчилар чангалидан қутулиб чиқа билди. Алепподаги кафелардан бирининг эгаси эса кафенинг номини «Сариқ либосли одам» қилиб ўзгартирди. Кафе эгаси Абу Заккур қачон келса, навбатсиз, текинга овқатланиб чиқиб кетаверишини айтиб ўтган. Лекин у келмайди. Шундай ажойиб, меҳмондўст одамга ортиқча юк бўлишни хоҳламайди. Номус қилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|