«Болаларимга нон қидириб чиқиб кетдим. Бирдан ҳаммаёқ гумбурлаб, чанг ичида қолди. Ҳаллослаб орқага қараб югурдим. Қичқириқлардан қулоғим битиб қолди.
Не кўз билан кўрайки, уйим ер билан битта аҳволда эди. Кўзим тиниб, оиламни қидиришни бошладим. Ўғлим Абу Бакрни кўрдим, у ўлган эди.
«Дод», деб бошқа фарзандларимни қидиришга тушдим. Катта қизим Лайлони бетон тагига қисилиб ётганини кўрдим-да, жон ҳолатда чиқариб олишга ҳаракат қилдим.
Билсам, у ҳам жон таслим қилиб бўлган экан.
Кўзим қоронғулашиб, нафасим тиқилиб қолган эди. Аёлимнинг оёғини кўрдим. Қимир этмасди. Чинқириб юбордим. Жондан ортиқ кўрган оилам бир зумда мени тарк этган эдилар.
Қулоғимга инграган овоз эшитилди. Типирчилаб қаердан келаётганига эътибор қилдим. Кичик ўғлим Умарнинг қўли. «Ўғлим! Ўғлим, тирикмисан «, дедим йиғлаб. Қалбимда умид уйғонган эди.
Уни тош, бетонлар тагидан тортиб олишга ҳаракат қила бошладим. Устидаги юкни олиб отиш осон кечмади. Уни қўлимга олдим. У тирик эди. Юзини юзимга босдим.
Ўғлим деди: «Ота, сиз йиғламанг! Биз албатта жаннатда кўришамиз! Ўзингиз айтар эдингиз-ку: «Жаннатда маза қилиб яшаймиз», деб «.
"Йўқ, ўғлим, илтимос, сен ҳам ташлаб кетма отангни! «, дедим додлаб.
У зўрға жилмайди. Осмонга қаради.
«Ота, мен жаннатни кўрмоқдаман! У нақадар гўзал жой экан. Мен у ерни соғиндим. У ерга тезроқ кетишни ҳоҳлайман!» деди оҳиста.
Мен уни қучоқлаб, бағримга қаттиқ босдим. Ўкириб-ўкириб йиғладим. Уни бағримдан бўшатганимда эса, у тиниб қолган эди.
Кўзлари очиқ, жилмайганча осмонга қараб қотиб қолган эди.
Мен оиламга ваъда бердим. Бегуноҳ ўлиб кетган қанча-қанча болаларга ваъда бердим. Мен қасос оламан! Оилам учун, мўминлар учун қасос оламан! Золимларни ер тишлатмасдан кетмайман. Мен Аллоҳ олдида ваъда бераман!” Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|