Ҳинд диёрининг романтикага бой эканлиги унинг фильмларида яққол кўзга ташланади. Баъзи актёрлар ролларини шу қадар махорат билан ўйнайдиларки, актёрлар ичида фильм жараёнида партнёрларига ошиқ бўлиб қолганлари ҳам йўқ эмас. Сизга ушбу сўзимизнинг исботи тариқасида тўртта юлдузли жуфтлигни келтириб ўтамиз.
Абҳишек Баччан ва Айшвария Рай Баччан
Уларнинг муносабатлари "Тезлик 2” фильмининг суратга олиш жараёнида бошланган. Лекин улар анча олдин 1997 йилда Айшвариянинг дебют фильмини суратга олиш жараёнида танишишган эди. Бу фильмда Айшвария билан партнёр бўлиб бўлажак турмуш ўртоғининг энг яқин дўсти Бобби Деол рол ижро этганлар. Киномотогроф икки юлдузни яна бирлаштиришни истаган, бироқ юлдузлар фақатгина дўстона алоқада қолишган: иккала юлдузнинг ҳам шахсий муносабатлари бор эди. Бироқ ҳаммаси 2006 йилда актёрлар кетма кет 3 фильмда суратга тушганларида ўзгариб кетди: "Гўзал Лакнау”, "Гуру” ва "Тезлик 2”. Айшвария Рай ва Абҳишек Баччаннинг муносабатлари тезлик билан мустахкамланиб борди ва улар 2007 йил апрел ойида унаштирилдилар. 2011 йил ноябр ойида юлдузлар Арадя исмли қизалоқнинг ота-онаси бўлишди. Улар 10 йил олдин илк севги муносабатларини бошлаган чоғларидаги ҳурматни ҳали ҳанузгача мустахкам сақлаб келишмоқда.
Карина Капур ва Саиф Али Хон
Актёрлар ўтасида ишқий муносабатлар 2007 йилда бошланган. "Ташан” фильмининг суратга олиш жараёнларида бир қанча эпизодлар Ҳинд сахроларида суратга олинган. Бу фильм уларнинг иккинчи фильмлари эди, бундан олдин улар биргаликда "Бошқарув чизиғи» фильмида бирга ишлаганлар. Ушбу фильмлар жараёнида эҳтиросга бой сахналар бўлмаган. Лекин муҳлисларнинг кўз олдида суратга олиш майдончасида уларнинг ўзларини тутган ҳатти ҳаракатлари муҳлисларни ҳайратга солган. Улар шахсий муносабатларига эга бўлсаларда ўз ҳис туйғуларини беркита олмаганлар. Карина Капур ўша пайтларда Шахид Капур билан ишқий алоқада бўлган (уларнинг муносабатлари ҳам айнан суратга олиш майдончасида вужудга келган эди). Саиф Али Хон оилали ва фарзандли инсон эди. Саиф Али Хон айнан Карина Капур учун ўз оиласи ва фарзандларидан кетган. Юлдузли жуфтлик беш йил давомида қонуний никоҳдан ўтган ҳолда биргаликда яшаб келмоқдалар. Улар Хинд диёрининг ананаларига мувофиқ муносабатларини қонунийлаштиришган. Турмушларининг иккинчи йилида Карина Саифга турмуш қуришларидан олдин карераси борасида шарт қўйган, йўқса улар ажралишлари тўғрисидаги келишувларини айтиб ўтди. Кўриб турганингиздек Саиф Али Хон розилик билдирган ва улар турмуш қуришган. Ҳозирги кунда юлдузлар олдингидек бирга ва улар биргаликда ҳар ҳил лойихаларда иштирок этиб келмоқдалар. Мисол тариқасида "Агент Винот”ни олишимиз мумкин.
Ритик Рошан ва Барбара Мори
Қисқа роман жуфтликлар ўртасида 2010 йилда "Учқунлар” фильмининг суратга олиш жараёнларида бошланган эди. Болливуднинг ёрқин тимсоли Ритик Рошан ва мексикалик гўзал Барбара Мори севишганлар рўлини ижро этишди. Уларнинг ишқий муносабатларини суратга олиш майдончаларидан ташқарида папаратсиялар томонидан олинган расмлардан билиб қолишди. Бироқ муносабатлари узоққа чўзилмади. Улар атиги бир қанча ой учрашиб юришди. Миш мишларга қараганда 2014 йилда Ритик Рошан ва Сузаннанинг оиласи бузилишидаги асосий сабаб ҳам айнан шу муносабат бўлган эмиш… Барбара Мори ўзининг муносабатини ошкор билдиришни хоҳламасди. Бироқ у бир сафар мухбирнинг "Учқунлар” фильмидаги партнёрига ошиқлиги тўғрисидаги саволга ноаниқ жавоб берди: "Ритик яхши инсон, мулойим эркак, ажойиб актёр ва катта юрак соҳиби. Уни ҳар қандай аёл ҳам севиб қолиши мумкин” деган эди. Катрина Каиф ва Ранбир Капур
Актёрлар 2009 йилда "Ғаройиб ошиқ” фильмида севишганлар ролини ижро этди. Шундай қилиб ушбу картина икки ишқий алоқага якун ясади. Катрина Каиф ушбу вақтларда Салмон Хон билан Ранбир Капур эса Дипика Падуконе билан бирга эдилар. Бир йил ўтиши биланоқ ушбу икки жуфтликлар ажралишди. Катрина ва Ранбир эса яна биргаликда суратга тушишга "Сиёсатчилар” фильмига таклиф қилиндилар. Шундан сўнг улар омма олдида биргаликда намоён бўла бошладилар. Лекин муносабатлари тўғрисида ҳеч кимга аниқ айтиб ўтмадилар. Мухбир ва мухлисларнинг тахминлари тўғри бўлиб чиқди. Уларни 2012 йилда Нью-Йоркдаги Рождество байрмида бирга учратишди, ярим йил ўтар ўтмас папаратсия Испания оролларида биргаликда ҳордиқ олаётганларини намойиш қилди. Бироқ иш тўйгача етиб бормади. Балки энди бормаса ҳам керак. Катрина ва Ранбир ажралдик деб аниқ айтмаган бўлсаларда, биргаликда намоён бўлмай қўйдилар. Ранбир ўзининг янги "Томоша” фильмида биринчи муҳаббати бўлмиш Дипика Падуконе (яқиндагина Ҳиндистондаги энг чиройли аёл дея эътироф этилган гўзал актриса) билан биргаликда рол ижро этди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|