Усмонийлар империяси тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Тўпқопи саройида алоҳида бир лавозим мавжуд бўлганига гувоҳ чиқамиз. У «Евнух» лавозими эди. Тўғри, евнух вазифасини эгаллаши учун эркак ўзининг эркаклик имкониятларидан кўнгилли равишда воз кечиши керак бўлган. Кўнгилли равишда рози бўлмаган қул мажбурланган. Эркаклик имкониятларидан маҳрум бўлгач, бу қулга евнух лавозими берилган. У асосан подшо ҳарамидаги канизакларни назорат қилиш, уларни ишлатиш, ўқитиш билан шуғулланган. Подшо саройида ҳарамга кириш учун фақат евнух лавозимидаги эркакларгагина изн берилган. Бошқа эркак ҳарамга кирса, ёки йўл-йўлакай подшонинг канизаклари билан тиллашиб қўйса, унинг боши танасидан жудо қилинган.
Султон Сулаймон даврида ҳам Тўпқопи саройида евнухлар кўпчиликни ташкил этган. Аммо улар орасида бир евнух бўлганки, у султоннинг суюкли евнухи ҳисобланган. Бу евнух «Муҳташам юз йил» сериалида Сумбул исми остида томошабинларнинг қалбига кириб борган. Аммо реал ҳаётда унинг исми Сумбул эмас, балки Доғу оға эди. Доғу оға султон Сулаймоннинг маслаҳатгўйларидан бирига айланган. Султон унга кўпгина вазифаларни ишониб топшира олган. Лекин Доғу оға бу билан чекланиб қолмаган. Бозорда унинг қатор дўконлари, қаҳвахоналари бўлган. Ҳарамдаги қизлардан пора ундиришда тенгсиз ҳисобланган. Бундан ташқари, подшонинг энг суюкли аёллари ҳам Доғу оғани пул эвазига ўзларининг ёвуз ниятларини амалга оширишга ундаб келишган.
Ажабланарлиси, эркаклик қувватидан маҳрумлигига қарамай, реал ҳаётда Доғу оғанинг ўз ҳарами мавжуд эди. У ҳарамдаги қизлар билан енгил-елпи ишқий муносабатларга киришиб, ичидаги алам ва армонларини сўндириб турарди. Қолаверса, сериалда кўрсатилганидан фарқли ўлароқ, Доғу оға Тўпқопи саройида кўпроқ ваколатларга эга бўлган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|