Эркак кишининг, айниқса, дунёга машҳур бўлса, муҳаббатини қозониш ҳар қандай аёлнинг ҳам қўлидан келавермайди. Қўлидан келганда ҳам бунинг учун имкониятлари нолга тенг бўлади. «Муҳташам юз йил» сериалидаги султон Сулаймон ролини қойилмақом қилиб ижро этган турк актёри Холид Эргенч ҳақида ҳам ҳар хил гап-сўзлар юрарди. Гап-сўзлар шунчаки пайдо бўлмаган албатта. Чунки актёр кўп қисмли бу тарихий сериалда актриса Мерьем Узерли билан бир тан, бир жон бўлди. Уни қаттиқ севди, дунёларга ишонмади.
Шубҳасиз, актёр ва актриса биргаликда узоқ вақт ишлагандан кейин томошабинлар орасида бир хаёл пайдо бўлиши муқаррар. Кўпчилик Холид Эргенч ва Мерьем Узерли орасида сериалдан ташқарида ҳам ҳақиқатан муҳаббат пайдо бўлганига шубҳа қилишмасди. Аммо ундай эмас экан. Мерьем Узерли Холид Эргенчнинг қалбини забт эта олмас экан. Негаки, актёр фақат бир аёлни севаркан. У ҳам бўлса, рафиқаси Бергюзар Корелни. Бу жуфтлик ўн йилдан бери жуда бахтли ҳаёт кечириб келишмоқда. Холид Эргенч ўтирса ҳам, турса ҳам фақат Бергюзарини ўйлайди, севади, фахрланади. Ҳозир уларнинг икки фарзанди бор. Али ва Хон исмли ўғилларни дунёга келтиришган. Уларни парвариш қилишмоқда. Муҳаббат эса ҳануз ўлмаган. Ҳануз бир-бирларини узоқ вақт кўришмаса чидай олишмайди. Холид Эргенчнинг тан олиб айтишича, Бергюзар ва унинг орасидаги бу қадар мустаҳкам, эҳтирос ва туйғуларга бой муҳаббат улар «1001 кеча» сериалида суратга тушишлари жараёнида пайдо бўлган экан.
Мухлислар, томошабинлар умид қилишмоқдаки, бу икки инсон орасидаги ўтли муҳаббат абадул-абад яшаб қолади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|