Ҳар сафар пойабзали йиртилганда султон Абдулҳамидхоннинг ўзи қайтадан тикиб, таъмирлаб олар эди. Сарой хизматчилари ундан "Нега янги пойабзал сотиб олмайсиз, мамлакатнинг бойлиги ўз қўлингизда-ку?” - деб сўрашганида, султон: "Хазинадаги бойлик меники эмас, халқники! Мен мусулмонларни ҳақини ўз эҳтиёжим учун сарфлай олмайман, ахир мен бу ерга уларни беҳуда сочиш учун эмас, уни муҳофаза қилиш учун келганман!" - дер эди.
Шу сабабдан у ўз касби бўлмиш дурадгорлик билан шуғулланиб, ёғочдан ҳар хил буюмлар ясар, хизматчилар эса, буюмларни бозорда сотиб келишар, бундан тушган пулни ўзининг ва оиласининг эҳтиёжи учун сарфларди.
Султон Абдулҳамидхонни тахтдан ағдаришгач, талончилар унинг саройига ишонч билан, катта бойлик умидида "Ҳойнаҳой султон чексиз бойликни яширган бўлса керак" - деган хаёлда киришади. Талончилар бирор тешик туйнукни ҳам қолдирмасдан, ҳаммаёқни тинтув қилиб чиқишгач, у ердан бор йўғи таҳорат қилиш учун сув тўлдирилган обдаста, сочиқ ва жойнамоздан бўлак ҳеч нарса топа олмай, ноумид ҳолда қайтиб чиқиб кетадилар. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|