Куни кеча Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман блок постида туман ҳокими ҳамда ички ишлар бўлими раҳбарининг жиноят ва фуқаролик судлари судьяларига тазйиқ ўтказгани, уларни олиб кетаётган ҳайдовчилардан бири ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, қийноққа солингани ҳақида хабар бергандик. Худди шу масала билан республика бош прокуратураси шуғуллана бошлади.
Бу воқеа 2020 йил 10 июль куни содир бўлган. Ўша куни тахминан соат 08: 30 ларда Жарқўрғон туман жиноят ишлари бўйича суди судьяси Яҳё Беккамов ва ҳайдовчиси Р. Раҳимназаровлар «Nexia-3» автомобилида, шу билан бирга туман фуқаролик суди раисаси Хадича Раҳимова ва ҳайдовчиси ҳам «Nexia-3» автомашинасида ишга кетишаётганди. Лекин блок постдан уларни ўтказишмади. Бу ишнинг бошида Жарқўрғон туман ҳокими Зиёдулла Давлатов ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б. Хидировлар турган. Блок постдан ўтказмагани камлик қилгандек, ҳоким етагидаги ходимлардан бири судьялар ўтирган машина орқа эшигини очиб, уларни суратга ола бошлади. Бу ҳаракати билан судьяларни йиғилган фуқаролар қаршисида шарманда қилди ва камситди.
Ҳайдовчи Раҳимназаровнинг гапига қараганда, пост-патрул хизмати ходими Р. Раимов ҳайдовчига куч ишлатган ҳолда уни ички ишлар бўлими машинасига ўтқазган. Ички ишлар бўлими бошлиғи Б. Хидиров ва унинг ўринбосари Ш. Азизбердиевлар эса автомобил калитини олиб қўйишди.
Суд-тиббий экспертиза ҳайдовчи Раҳимназаровнинг танасида калтак излари борлигини исботлади. Ушбу иш юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар Сурхондарё вилоят прокуратурасига кўриб чиқиш учун юборилди.
Қарангки, республика ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати туман ички ишлар бўлими хабарига таянган ҳолда баён қилдики, ҳайдовчи Раҳимназаров блок постга қарама-қарши тарафга ҳаракатланиш йўли бўйлаб яқинлашиб келган. Ундан машинани йўлдан олишни буюришган. Ҳайдовчи бош тортган. Қаерда хоҳласа, ўша ерда туришини айтган. Ҳайдовчини ички ишлар бўлимига олиб кетиб, ярим соатдан кейин қўйиб юборишибди. Ўша куни Раҳимназаров тан жароҳатлари олгани сабабли касалхонага борган.
Ҳозирда бу ишни Сурхондарё вилоят прокуратураси Бош прокуратура назорати остида кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин чекловлари жараёнида судьяларга хизмат машинасида ишга қатнаш учун расман рухсат берилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|