"Шерлар” 22 февраль куни ўртоқлик учрашувида Москвада "Спартак” меҳмони бўлишади.
Сўнгги бор «Пахтакор» "Спартак” билан 1991 йил 19 октябрь куни СССР чемпионати доирасида тўқнаш келиб, Андрей Пятницкийнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган.
29 йиллик танаффусдан кейин жамоалар энди Москвада майдонга тушишади.
Расмий ўйинлар тоифасида "Пахтакор” москваликлар билан 47 бор учрашув ўтказган. Уларнинг 8тасида "Шерлар” ғалабага эришган бўлса, 18 бор томонлар дуранг натижа қайд этишган. 21 марта "Спартак” зафар қучган. "Пахтакор” рақиб дарвозасига 43 тўп киритган бўлса, Москва жамоаси 78 бор гол уришни уддалаган. "Спартак” ўз тарихида 12 бор СССР чемпионати, 10 марта СССР Кубоги, 10 марта Россия чемпионати ва 3 бор Россия Кубогини қўлга киритган. Айни пайтда жамоани германиялик мутахассис Доменико Тедеско бошқармоқда.
"Спартак” ва "Пахтакор” жамоалари ўртасидаги 22 февраль, шанба куни Москвадаги "Откритие Арена” стадионида Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Суюнов, Егор Кримец, Умар Эшмуродов, Аброр Исмоилов ва Игорь Сергеев миллий терма жамоа йиғини сабабли мазкур баҳсни ўтказиб юборишади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|