TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Яқин-яқинларгача ер юзидаги энг совуқ манзил сифатида Шимолий Ёқутистондаги Верхоянск шаҳри эътироф этиларди. Бу ерда ҳаво ҳарорати -69, 8 даражагача етган. Кейинроқ Оймяконда бундан-да совуқроқ ҳаво кузатилди. Ҳаво ҳарорати -71 даражагачани ташкил этди. Оймякон Верхоянскдан 700 километр узоқликда жойлашган.
Шунга қарамай, ҳозир ер юзидаги энг совуқ манзил Антарктида ҳисобланади. Бу ердаги ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -88, 3 даражагача етади.
Тарихий маълумотларда таъкидланишича, 1485 йили Русияда январ ва феврал ойларида ҳаво исиши натижасида боғлардаги дарахтлар гуллаб кетган. Аммо март ойига ўтиб ҳаво кескин совиши барча гуллаган дарахтларни ўлдириб кетган.
1634 йил июл охирида Германияда қалин қор ёққан. 1466 йили эса Москва вилоятида май ойи охири ва июн ойи бошларида қор икки кунлаб эримасдан турган. 1928-1929 йиллар оралиғида ҳаво шу даражада совуқ бўлганки, ҳатто, Дунай дарёсининг суви музлаган. 401, 1011, 1620 йиллари Қора денгиз суви тўлиқ музлаб қолган. Шубҳасиз, бунга ҳам ҳаддан ташқари совуқлар сабабчи бўлган.