Машҳур хонанда София Ротарунинг концерт директори Сергей Лавров шу ҳақда маълум қилди. Унинг айтишича, хонанда ёши ўтиб қолгани сабабли катта концертлар беришдан бош тортмоқда. Жумладан, Ротаруни қозоғистонлик мухлислар бу йилги янги йил кечасига лутфан таклиф этишганди. Шу кечани ўтказиб бериши эвазига улар хонандага 100 минг евро гонорар беришга тайёр эдилар. Аммо Ротару бош тортди. У саломатлиги кўтара олмаслигини баён қилибди.
— Менинг ўзим ҳам Ротаруни кўндиришга ҳаракат қилдим, — дейди Лавров. — Чунки мухлислар шуни исташяпти. Аммо ёши 72 дан ошди. Буни тушунса бўлади. Ҳозир ким 72 ёшда катта концертлар беряпти? Ҳеч ким. Ҳатто, Ротарунинг тенгдоши Алла Пугачёва ҳам аллақачон яккахон концертлар беришни тўхтатиб қўйган. Ротару 2021 йили Германия ўтадиган турда иштирок этишни ҳам истамади. Унга қийинчиликларсиз учиб борса бўладиган, қисқа вақт талаб қиладиган концертлар маъқул бўляпти. Нима бўлганда ҳам биз барчамиз худонинг бандаларимиз. Қанча яшаймиз, қачон ва қай шароитда оламдан ўтишимизни билмаймиз. Ана, Кобзонни олайлик. Мен шу хонанда ҳеч қачон ўлмаса керак деб ўйлардим. Жанговарликни умрининг охиригача ҳам бой бермади. Афсуски, бандалик экан, ёруғ дунёни тарк этиб кетди. Шунинг учун истардимки, мухлислар севимли хонандаларини тириклик пайтида қадрлашса…
Сергей Лавров Ротарунинг ўтган йили Россияга бориб концерт намойиш этмаганига ҳам тушунтириш бериб ўтди.
— Биз ҳаммамиз бу вазиятни кўргач, асабийлашдик. Ўтган йили Украинада ҳарбий ҳолат эълон қилингани сабабли мамлакат ичкарисидан эркаклар ташқарига чиқарилмаган. Ротарунинг икки овоз режиссёри эса эркак, Балет саҳнасидаги шериклари эркаклар. Улар Украинадан чиқа олишмасди. Уларсиз қандай қилиб Ротару Россияга бориши ва концертлар бериши мумкин? Шунинг учун София Игорь Крутойга қўнғироқ қилиб бора олмаслигини айтди, вазиятни тушунтирди ва узр сўради. Ўшанда Крутой уни «Йил қўшиғи» катта гала концертга таклиф қилганди…
Лавров Ротарунинг оилавий муаммоларини ҳам тўкиб солди.
— Ротару оиласини ўз ҳомийлиги остида ушлаб туради, — деди Лавров. — Унинг бешта ака-сингиллари бор. Бундан ташқари, уларнинг фарзандлари, набиралар дегандай. Ҳаммаларини оёққа турғазиш Ротарунинг гарданида. Мана, масалан, ўтган йили укаларидан бирига трактор олиб берди. Буни кўрганлар, албатта хонанда жуда бой деб ўйлаши тайин. Аммо ундаймас. Хонанда ҳозир ойда бир марта концерт беради. Бир йилда нари борса 10 та концерт намойиш этади. Гонорари 50 минг евро. Шундан концерт жамоасига, янги қўшиқлар ёзишга, костюмларга кетадиган харажатларни олиб ташланг. Нима қолади? Қолаверса, Ротару ҳар бир концерти учун алоҳида костюмларга буюртма беради. Бир сўз билан айтганда, София Ротару ана шунақанги алоҳида оламга эга санъаткор. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|