TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Гап шундаки, 2014 йили Сочида олимпия ўйинлари бўлиб ўтиши муносабати билан кўплаб уйлар бузиб ташланган. Уйи бузилганлар тўрт қаватли пансионатга вақтинча жойлаштирилганди. Андрей Мартинов исмли эркак ҳам оиласи билан худди шу пансионатга кўчиб ўтган. Уларга ҳеч ким товон пули ё янги жой бермаган. Энди эса пансионат сотилаётганлиги боис суд барча яшовчиларни ҳайдаб солиш ҳақида ҳукм чиқарибди. Андрей анча йилдан бери саратон хасталигидан азоб чекади. Кимёвий терапия муолажалари уни тўшакка михлаб ташлаган. Суд ижрочилари полициячилар билан бирга келиб пансионатни бўшатиб қўйишни талаб қилганда, Андрея зорланди. Хотини йиғлаб ялинди. Андрей аҳволи шунчалар оғирлигини айтиб ёлворди. Ўрнидан тура олмаслигини қайта-қайта уқтирди. Аммо суд ижрочилари қўлларида суд ҳукми борлигини пеш қилиб туриб олишди. Ва бемор Андрейни кўрпаси билан кўтариб кўчага — пансионат дарвозаси ортига чиқариб ташлашди-ю, жўнаб қолишди. Хўш, энди эр-хотин қаерга боради? Уларнинг уйи йўқ. Маҳаллий ҳокимият вакиллари эса парво ҳам қилаётгани йўқ. Икковлари кўчада ётишибди. Хотини йиғлайди. Афсуски, одамнинг қадр-қиммати бўлмаса қийин экан.