Олимларнинг фикрича, аёл бўлсин, хоҳ эркак, сочлари тўкила бошлашини ёш ўтиши ёки «ақлли бошни аҳмоқ сочлар тарк этиши»га йўйишади. Аслида ундай эмас. Организмда зарур моддалар ва витаминлар, минералларнинг танқислиги ҳам сочларни заифлаштириб, оқибатда тўкилишига олиб келади. Биринчи навбатда биз сочлар мустаҳкам бўлиши учун оқсил ва аминокислоталарга бой маҳсулотларни истеъмол қилишимиз керак.
Аввало гўшт организмга темир моддасини етказиб берувчи манба ҳисобланади. Темир моддаси етишмаслиги сочларни ҳам заифлаштириб қўяди. Айниқса, аёлларнинг сочлари темир моддаси етишмаслигидан кўпроқ жабр кўради. Фасоль, нўхат, мош, ёнғоқлар ҳам организмга темир моддаси етказишда гўштдан қолишмайди.
Балиқ ва бошқа ҳайвонлар мойи сочларни нафақат мустаҳкамлайди, балки уларнинг тез ўсишини ҳам таъминлайди. Жигар, тухум, сариёғ организмга «А», «Д» витаминларини етказиб беради. Сабзи ҳамда ошқовоқ ҳам сочлар мустаҳкамлигига муносиб ҳиссасини қўша олади. Кашандалик, ичкиликбозлик эса сочларни мустаҳкамловчи барча зарур витаминларни йўққа чиқаради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|