1. Тирик соч деб терининг остидаги илдизига айтилади. Тепадагилари эса ўлик соч деб юритилади.
2. Одамнинг бошида ўртача 90 000 дан 150 000 тагача соч толаси мавжуд бўлади. Бош чаноғининг ҳар бир квадрат сантиметрида 200 тадан 460 тагача соч бор.
3. Маллаларнинг сочи бошқа рангли соч эгаларига нисбатан қалинроқ ва сон жиҳатидан ҳам кўпроқ экан.
4. Суд-тиббий экспертизада асосан одамнинг сочига қараб содир этилган жиноят аниқланади. Умуман, сочга қараб одам ҳақидаги кўплаб маълумотларни аниқласа бўлади.
5. Соч ҳали туғилмаган чақалоқ беш ойликка етгач, пайдо бўлади.
6. Ҳўл сочлар қуруғига қараганда вазн жиҳатидан оғирроқ ва узайиш имкониятлари қуруқ сочларга нисбатан 15 фоиз кўпроқ бўлади.
7. Малласочлар Шотландия ва Ирландияда кўпчиликни ташкил этади.
8. Дунёдаги энг узун деб расман тан олинган сочлар узунлиги 6, 8 метрдан иборат.
9. Қадимий Грецияда малласочларни ўлгандан кейин вампирга айланади деб ҳисоблашган.
10. Агар бир кунда 40 тадан 150 тагача соч тўкилса, бу меъёрий ҳолат саналади.
11. Совуқ иқлимга эга масканларда иссиқ иқлимли ҳудудларга нисбатан сочлар секинроқ ўсади.
12. Оч рангли сочлардан тайёрланган париклар тўқ ранглиларига қараганда қимматроқ сотилади.
13. Буткул соғлом одам ҳам кучли стресс ҳолатига тушса, сочлари икки ҳафтада оқариб кетади.
14. Одамнинг сочи ойига ўртача 1 сантиметр тезликда ўсади.
15. Қадимда Италияда сочларни оч рангга бўяш учун от сийдигидан фойдаланишган. Астағфирилло!
16. Соғлом одамнинг бир дона соч толаси 100 граммгача юкни кўтара олади. Агар соч толаларининг барчаси бирлашса, иккита филни кўтариб тура оларкан.
17. Қадимий мисрликлар сочларини доимий равишда қириб ташлашни одат қилган. Бу амал эркакларга ҳам, аёлларга ҳам тааллуқли бўлган. Тантаналарга эса парикда боришган.
18. Сочга бит бош кирланиши туфайли тушмайди. Бировнинг тароғида таралса ёки бошга бегона бош кийим кийилса, бит тушиши кафолатланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|