TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тошкент шаҳридаги қабристонда рўй берган қотиллик тафсилотлари маълум бўлди. 2018 йил 5 сентябрь куни "Шайх Зайниддин” қабристонидан бўйни кесилган жасад топилган эди. Бу ҳақда "Ҳуқуқ” газетаси хабар тарқатди. Тошкент шаҳри прокуратураси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Жасурбек Маҳмудовга кўра, тергов-суриштирув жараёнида қотиллик "Akfa medline” клиникаси ходими томонидан содир этилгани аниқланди.
Қайд этилишича, марҳум бир муддат Миллий хавфсизлик хизматида ишлагач, оилавий шароити тўғри келмагани учун ишдан бўшаган. Шундан кейин спиртли ичимликка ружу қўйиб, фирибгарлик йўлига кирган. У таниши – "Akfa medline” клиникаси ходимидан ҳам 8 миллион сўмга яқин қарз олган, аммо қайтариб бермаган. Икки таниш қабристонга қарз олди-бердисини ҳал этиш учун боради. Аммо ўзаро низолашув оқибатида "Akfa medline” клиникаси ходими қарздор танишини бўйнига пичоқ тортиб ўлдиради.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди ҳукмига кўра, қотилликда айбланган шахсга 16 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.