1. Бир куни шоколад фабрикаси эгаси Фрэнк Марс янги шоколад тури яратиш ҳақида ўйлаб қолди. Янги шоколадга бир ой бурун оламдан ўтган отининг номини беришга қарор қилди. Яъни, янги шоколад турини «Сникерс» деб атади.
2. Сникерс таркиби ёнғоқ ва шоколаддан иборат. Бу таркиб 1930 йилдан бери умуман ўзгармаган.
3. Олимларнинг тадқиқот натижаларига кўра, Сникерс дунёда энг кенг тарқалган, ёшларнинг севимли шоколади ҳисобланади. Ҳар сонияда дунё бўйича 400 та сникерс еб битирилади. Ҳар бешинчи ўсмир албатта кунига сникерс сотиб олади.
4. Ҳар бир сникерс учун 16 та ёнғоқ сарфланади. Ҳар куни 15 миллионта сникерс ишлаб чиқарилади. Демак, кунига 99 тонна ёнғоқ сарфланади.
5. Ажабланарлиси, 1990 йилга қадар Англия ва Ирландияда сникерс Marathon номи остида ишлаб чиқарилган ва сотилган.
6. Юз грамм сникерс 507 килокалорияга эга. Калорияси кўплиги учун ҳам уни кўп миқдорда ейишнинг имкони йўқ.
7. Тўйимлилик даражаси юқорилиги учун ҳам Сникерс уруш жараёнида янада харидоргир бўлиб кетди. Масалан, чечен уруши даврида жангарилар уни севиб истеъмол қилган. Персия бўғозидаги урушда эса америкалик аскарларнинг энг севимли емишига айланган.
8. Кунларнинг бирида олимлар шовқин кўтарди. Эмишки, кунига сникерс ейиш одам организмига салбий таъсир кўрсатармиш. Шундан кейин шоколад ишлаб чиқарувчилар сникерснинг умумий ҳажмини 7 фоизга камайтиришди. Аммо нархи азалийлигича сақланиб қолаверди. Олимларнинг айтишича, бу иш одамлар кунига камроқ ёғ ва углевод истеъмол қилишлари учун амалга оширилган экан.
9. Агар сўнгги беш дақиқа ичида ишлаб чиқарилган сникерсни устма-уст тахлаб чиқилса, Эйфел минораси ҳам унинг соясида қолиб кетаркан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|