TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Мамлакатимизда санъатга эътибор йилдан-йилга ошиб бормоқда, шу сабабли санъаткорларнинг сони ҳам кўпаймоқда, шу ўринда сўз усталарининг ҳам ижодлари кундан-кунга гуллаб, яшнамоқда. Янги янги гуруҳлар, жамоалар ташкил топмоқда. Лекин, афсуски, борган сари айрим сўз усталари(жамоалар) ҳеч иккиланмай беўхшов, бачкана, оила даврасида томоша қилиб бўлмайдиган ҳазиллар қилишдан ҳам ўзларини тия олишмаяпти. «Концерт дастурларига оилавий тушиб бўлмайдиган бўлиб қолди», деб бонг уриб гапирсакда кейинги концерт дастури чиқишини кутиб ўтирамиз. Концерт дастурининг деярли 90 фоиз вақтида белдан пастга ҳазил қилинади. Бошқа мавзу йўқми? Бу концертни ҳар биримизнинг синглимиз, опамиз, онамиз томоша қилади. Залда ўтирганларнинг ичида болалар ҳам бор, концерт дастурини сценарийсини ёзаётганда шуларни ҳам инобатга олсангиз нур устига аъло нур бўларди. Шу ерда бир савол туғилади шунақа ҳазил қиладиган айрим жамоа аъзолари ўзлари ҳам концертларини оила даврасида томоша қилишадими? Агар томоша қилсангиз бемалол кулиб ўтирасизми? Агар юзингиз чидамай томоша қилмасангиз буни қандай қилиб бошқаларга раво кўрасиз? Бир соат бўлмағур ҳазил қилиб охирида маънавиятдан ярим соат дарс ўтганингиз ўзини оқламайди. Бундан бир икки йил олдин шундай бир жамоа томонидан ўзбек халқ мақоллари томошабинларни кулдириш мақсадида қўпол тарзда бузиб талқин қилингани ҳаммамизга оддий ҳолдай туюлган, лекин афсуски бу жуда катта маънавий зарба бўлиши аниқ. Бу билан фақат сўз усталарини ёмон отлиқ қилмоқчи эмасман, лекин ҳар бир ҳазил тагида тарбия масаласи ҳам туради. Шу сабабли ҳар бир ҳазилга ёндашишдан олдин жиддийроқ ўйлаб кўрсангиз мақсадга мувофиқ бўларди!