Бир куни ҳазрати Ийсо (алайҳиссаллом) бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтадилар. Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди.
Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб, Пайғамбарнинг олдига келиб:
– Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай хароб бўлиб кетяпти? – деб сўрабдилар.
Шунда Ийсо (алайҳиссаллом):
– Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, – деб жавоб берибдилар.
Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:
– Нима дедингиз, эй Аллоҳнинг элчиси? – деб қизиқиб яна сўрабдилар.
– "Ўласан!.. Ўлим ҳақ!..” деб айтдим, холос. Қўй буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, – деб жавоб берибдилар. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|