1. Инсон кўрган тушларининг 10 фоизинигина эслай олади.
2.Ҳаттоки кўзи ожизлар ҳам туш кўришади. Олимларнинг таъкидлашича, улар тушларида ҳиссиётларни сезишаркан.
3. Ҳамма одамлар туш кўришади. Кўпчилик бунга эътибор бермагани сабабли, тез унутиб юборишади.
4. Одам тушида ҳаёти давомида қачондир кўрган қиёфасини кўради. Биз тушимизда кўрган одамлар онгимиз яратган қиёфа эмас, қачондир уни кўрганмиз. Аммо биз уни унутишга улгурганмиз.
5. Тадқиқотларга кўра, оқ-қора телевизорлардан рангли телевизорларга ўтилиши тушлар ҳам рангли бўлишига сабаб бўлган экан.
6. Тушлар – рамзлардир. Бир хил тушни қайта-қайта кўриш нимадандир хабар бераркан.
7. Тушларда кундалик ҳаётимиз ўз аксини топади. Тунда чўчиб уйғонишга ҳам айнан қўрқув ҳисси сабаб бўлади. Тушларга салбий ҳиссиётлар ижобий ҳиссиётларга қараганда кўпроқ таъсир ўтказар экан.
8. Инсон бир кечада ўртача ҳисобда 4 ёки 7 та туш кўради.
9. Ҳайвонлар ҳам туш кўради. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ухлаган вақтда ҳайвонларнинг ҳам мияси ишлаб туради. Уларнинг ухлаган вақтдаги панжа ҳаракатлари, турли товушлар чиқариши эса буни тасдиқлайди.
10. Инсон тушларига ташқи муҳит ҳам таъсир кўрсатиши аниқланди. Мусиқа овози эшитилиб турган хонада ухлаган одамларнинг кўпчилиги тушида ўзини консерт залида ҳис қилар экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|