Эр сифатида аёлингиз олдидаги вазифа ва мажбуриятларингиз.
Аёлингизни оиласидан уйингизга олиб келдингиз. Ота-онасининг ҳимоясидан чиқариб олдингиз. Унинг валийси – отаси бор эди. Хурсандчилиги-ю ўксиб қолмаслиги, озор чекмаслиги ҳақида қайғуриш айнан отасининг зиммасида бўлганди. Отаси уни барча камситишлардан, у хоҳ руҳий, хоҳ ҳиссий, хоҳ жисмоний бўлсин, ҳимоя қиларди. Аёлингизнинг ҳаётида отасининг ўрни мана шундай эди. Сиз келиб, никоҳ аҳдномасини имзолаганингиздан ва уни тан маҳрамликка олишга розилигингизни билдирганингиздан кейин аёлингиз отасининг зиммасидаги мана шу вазифалар сизнинг зиммангизга ўтди. Энди аёлингиз учун нафақат ҳимоячи бўлишингиз, балки отаси унинг ҳаётида тутган ўрнидан ҳам кўпроғини қилишингиз керак бўлади. Чунки сизнинг у билан муносабатингиз кенгроқдир. У –фарзандларингизнинг онаси. Бунда ҳиссангиз кўпроқ бўлиши керак. Яъни энди сиз у учун қўрғон бўлишингиз керак. Айни пайтда ўғил фарзанд ҳам ҳисобланасиз. Ҳам отангизга, ҳам онангизга ўғилсиз. Ўзингиз ҳам яхши биласизки, биз эътиқод қиладиган динимиз ота-онамизга ҳатто уф дейишимизга рухсат бермайди. Уларга нисбатан овозингизни кўтаришингиз мумкин эмас.
Мана шу ерда икки томонга йўналишга мажбур бўласиз. Бири – жуфти ҳалолингиз олдидаги улкан мажбуриятлар. Қуръони Каримда никоҳ оғир шартнома, енгил бўлмаган қийин бир келишув сифатида таъриф этилади.
Олдингизда турган иккинчи йўналиш – ота-онангиз олдидаги улкан жавобгарликлар. Баъзан шундай ҳоллар бўладики, ушбу йўналишлардан бирини танлашингизга тўғри келади. Бундай ҳолатда қилишингиз керак бўлган иш уларни иккига ажратиб олишдир. Аёлингиз учун нималар қилишингиз, у ҳақида қандай қайғуришингиз ва қандай ҳимоя қилишингизни белгилаб оласиз. Ота-онангизга ҳам бу ҳақида маълум қилиб: "Мени сизлар вояга етказгансизлар, мен сизларни фарзандингизман, мен билан нима қилмоқчи бўлсангиз ихтиёрингиз. Мен барчасини қабул қиламан. Аммо сиз унга бундай қила олмайсиз. Унга бирор нарса дея олмайсиз. У сизники эмас. У сизнинг мажбуриятларингиз остига кирмайди ва у сизнинг фарзандингиз эмас”.
Айниқса, мен улғайган жамиятда қайнона ва қайноталар нима дейишади, биласизларми? У худди ўзимнинг қизимдек, дейишади. Худди оиламизга ўз қизимиздек бўлиб келди, дейишади. Оилангизда мана шундай сўзлар жаранглай бошладими, бундан ҳазир бўлинг. Қизлар буни ҳақиқатда исташади. Чунки улар ўзлари ҳақида оиланинг қиз фарзанди эканлигини эшитишса, муаммо вужудга кела бошлайди. Орадан атиги бир неча ҳафта ўтгач, аёлингизнинг қандай овқат тайёрлагани ёки тайёрлай олмагани ҳақида фикрлар билдирила бошлайди. Овқатга кам туз солибди, келин дангаса экан, тозаламабди каби ҳар турли гаплар чиқа бошлайди. Йўқ, йўқ, йўқ! Эр-хотин ва ота-она ўртасидаги муносабат аслида ўзаро бир-бирини ҳурмат қилишдан иборат бўлади. Аёлингиз уларга ҳурмат кўрсатиши керак, ота-она ҳам аёлингизга нисбатан ҳурмат кўрсатиши лозим. Аммо гап аёлингизнинг ота-онангиз олдидаги мажбуриятларига келса, у ҳолда маъзур тутинг, унинг ота-онангиз олдида ҳеч қандай мажбуриятлари йўқ! Агарда шу пайтгача аёлингизни улар олдида мажбуриятларга эга деб ўйлаб юрган бўлсангиз, бундан афсусдаман. Аммо аёлингиз ота-онангизга буйсунишга мажбур эмас. Агарда уни ота-онангизга буйсунишга ва уларнинг хизматларини қилишга мажбурлаётган бўлсангиз, демак, унга нисбатан ҳақсизлик қиляпсиз. Уни ўкситяпсиз ва ўз бурчингизни ўринли адо этмаяпсиз. Унга ғамхўрлик қилишингиз керак эди. Уйингизга хизматчи олиб келмадингиз. Уни бу ишларга мажбурлар экан, сабр-тоқатли бўлишга ундаб, ота-онангиз кексайиб қолганини, улар нимани ихтиёр қилишса, шуни сўзлашлари мумкин дея уқтиришга ҳаракат қилиб, аёлингизга маърузалар ўқишингиз керак эмас. Йўқ, йўқ, йўқ!
Ҳатто ўз оилангиз қандайдир ҳолатда хатоликка йўл қўйса ҳам, Аллоҳ таоло бизни адолатли бўлишга буюради. Ўзингизга нисбатан қарши бўлса ҳам, адолат палласини тутишга буюрилгансиз. Бу дегани бирор нарсани янглиш қилиб қўйдингизми, буни тан олишингиз керак. Агарда ота-онангиз томонидан бирор хатолик содир этилган бўлса, уларга меҳр-муҳаббат билан, ҳурмат-эҳтиром кўрсатган ҳолда, бошингизни қуйи эгиб, мулойим овозда: "Онажон, бундай қилолмайсиз. Илтимос, мени кечиринг, аммо бундай қила олмайсиз”, дейишингиз керак. Ёки отангизга: "Отажон, мени кечиринг, аммо бундай қилиш тўғри эмас. Бунга йўл қўя олмайман”, деб маълум қилишингиз керак. Уларга қўшимча қилиб, унинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишга йўл қўймаслигингизни, чунки Аллоҳ таоло эртага аёлингиз борасида улардан эмас, сиздан аёлингиз устидаги мажбуриятларингизни адо этган ёки этмаганлигингиз ҳақида ҳисоб сўрашини айтишингиз мумкин. Агарда сиз аёлингиз учун ҳимоя қўрғони бўла олмас экансиз, демак, Аллоҳ таоло сиздан эр сифатида кутадиган мажбуриятларни суиистеъмол қилаётган бўласиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|