Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг ялангоёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди: — Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим. Болажон қувончдан қийқириб юборди ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди. Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб: — Сиз Аллоҳмисиз? – дея сўради. Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва: — Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин. Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади: — Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин дея йиғлагандим…
Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди… Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|