Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида яшовчи 57 ёшли С.Р. қўшнисининг 2004 йили туғилган қизи Ж.Х. уйда ёлғизлигидан фойдаланиб, девор ошиб тушган ва қизни аввал калтаклаган. Кейин эса кийимларини ечиб ташлаган. Қиз билан интим муносабатга киришган. Шу пайт қизнинг онаси бақир-чақирни эшитиб ичкарига чопганча кирган. Ҳожи бобо аёлни ҳам калтаклаган ва қўл-оёғини бойлаб бошқа хонага қамаб қўйган. Бу орада қизалоқ аллақачон ҳушини йўқотган ҳолда полда ётарди. Ёвуз ниятини амалга оширишда давом этган ҳожи бобо яна улгурмаган. Қўшнилар кириб қолишган. Шундан кейин у иштонсиз ҳолда қочишга уринган…
Жабрланувчининг акаси Ёдгор Россияга ишлаб пул топиш учун кетганди. Бўлиб ўтган ишлардан хабар топган-у, етиб келган. Унинг айтишича, бу одамнинг ўғиллари бойвачча. Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар қуриб сотиш билан шуғулланади. Ҳозирги пайтда ишни ёпди-ёпди қилиш ҳаракатида чопишаётган экан.
Шаҳар милиция бўлими вакилининг айтишига кўра, қизалоқ касалхонага ётқизилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари терговолди суриштирув ишларини олиб боришмоқда.
— Номусга тегиш жиноятини содир этганликда гумон қилинаётган эркак, — дейди милиция бўлими вакили. — 1962 йили таваллуд топган. Маҳалла мачитидагилар унга ижобий баҳо берди. Қолаверса, у ҳаж сафарига бориб қайтган. У ҳозирча озодликда қолдирилди. Қизалоқ, яъни, жабрланувчи беш кун давомида касалхонада ётиб даволанди. Ҳозир мактабга чиқиб ўқишини давом эттирмоқда…
Гувоҳлар ҳамда жабрланувчининг адвокати айтдики, 57 ёшли С.Р. қўшниникида қизалоқ ёлғизлигидан хабар топгач, девор ошиб ичкарига тушган. Олдин қизалоқни калтаклаган, кейин куч ишлатиш йўли билан кийимларини ечган.
— Қизалоқнинг ота-онаси кар-соқов, — дейди қўшнилардан бири. — Улар бақир-чақирни эшитмайди деб ўйлаган. Биз ичкарига кирганимизда у иштонсизлигича қочмоқчи бўлди. Дарров милицияга хабар бердик. Ҳамма гувоҳлар тушунтириш хати ёзиб берди…
Жабрланувчининг адвокати айтдики, онаси кўрсатма берганига қарамай, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари ишни ёпди-ёпди қилиб, номусга тегиш жиноятини "безорилик” билан алмаштиришга уринишмоқда.
— Эркак девор ошиб ичкарига кирган, — дейди адвокат. — Қизни калтаклаган, куч ишлатиш йўли билан ечинтирган ва номусига теккан. Қизнинг онаси ёзган тушунтириш хатида ҳам ҳаммаси аниқ кўрсатиб ўтилган. У кирганда, ҳожи бобо иштонсиз ҳолда бўлган, қизи эса полда беҳуш ётган. Энди эса эркак ўзининг ҳожи боболигидан, ўғилларининг бойваччалигидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпти. Ўғиллари ҳатто врачларга дўқ-пўписа қилишдан тийила олмаяпти. Улар қизалоқ рўйхатга олинмаслигини талаб қилишяпти. Шунга қарамай, ҳимоямдаги қизнинг акаси бош прокуратурага мурожаат этган. Биз барибир маҳаллий раҳбарлар ишни ёпди-ёпди қилишидан қўрқиб турибмиз…
"Тез ёрдам” станцияси врачи қизалоқ олиб келинганда баданида калтак излари борлиги, ўзи эса кучли стресс ҳолатида бўлганини айтиб ўтди.
— Ҳожи бобонинг ўғиллари бизга босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда, — дейди врач. — Қўрқитиш йўли билан қизни рўйхатга олмаслигимизни талаб қилишди.
Олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича Сирдарёдаги вакила Гули Умаралиева эса ушбу жиноят иши тўлиқ назоратга олингани, айбдор албатта қилмишига яраша жазоланишини таъкидлади.
Астағфирилло!!!
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|