ОПА-СИНГИЛ ЧАҚАЛОҚФУРУШЛАР!!!
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг 2019 йил 11 сентябрдаги ҳукмига кўра, А.Биктаева опаси Л.Биктаева билан бир гуруҳ бўлишиб, олдиндан тил бириктириб, 2019 йил май ойи бошида Гулистон тумани, А.Яссавий кўчаси 42-уй, 1-хонадонда яшовчи З.Давлатовага шароити оғирлиги ва моддий томондан қийналганлиги сабабли пул кераклигини айтиб, келажакда туғиладиган чақалоғини 2.000.000 сўмга сотишларини айтиб, 2019 йил 15 май куни соат 12:05 ларда З.Давлатованинг аризасига асосан Сирдарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, А.Биктаева 2019 йил 13 майда туғилган, ўзига қарам бўлган, қиз жинсига мансуб фарзанди Мелибоева Шодиёна Азиз қизини ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги ва ожиз аҳволдалигини била туриб, уни "махсус харидор” З.Давлатовага 2.000.000 сўмга опаси Л.Биктаева билан бирга сотаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Суд, Л.Биктаева ва ва А.Биктаеваларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми "а” банди билан айбдор деб топиб, уларга ҳар бирига ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган жазони шартли ҳисоблаб, 3 йил синов муддатини белгилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|