TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Инсон яхшилик билан ҳам, ёмонлик билан ҳам синалиши мумкин. Синов деган сўзда фарқ йўқ. Фарқ синовнинг натижасида. Чунки синов имтиҳондир. Агар имтиҳонни топшириб, ундан яхши ўтсанг, бу сен учун яхшидир. Агар имтиҳонни топшира олмасанг, буниси сен учун офатдир.
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий.
Дунёдаги ҳаётимиз синовдан ўзга нарса эмас. Имтиҳон топшириш учун дунёга бир муддатга кириб чиқамиз. Аллоҳ таоло бандалари орасидан ғолибларини аниқлаш учун имтиҳон қилади. Баъзиларни яхшилик билан, баъзиларни эса ёмонлик билан синайди. Кимларнидир "ғолиб” қилиб, кимларнидир "мағлуб” қилиб синайди. Демак, синовнинг ўзи ёмон нарса эмас. Ёмони синовдан йиқилишдир. Шундай экан, дунё синовларидан аъло даражада ўтиб олиш ташвиши билан яшамоғимиз лозим. Аллоҳнинг ҳузурига қайтмасликнинг иложи йўқ экан, қочиб юриб қўлга тушган қулга ўхшаб эмас, балки олқишлаб қарши олинадиган банда бўлиб бориш ҳаракатида бўлайлик!