TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Месси худди шундай қилди. Футбол афсонасини жуда кўпчилик: «Яхшигина жароҳат олди. «Мальорка» билан ўйнамайди. Керак бўлса, «Барса» мавсумни Мессисиз якунлайди. Месси бўлмаганидан кейин «Барса» икки пулга қиммат. Ва ҳоказо ва ҳоказо», дейишганди. Аммо («Реал» фанатларининг кўзларини ёндириб) Месси майдонга тушди. Ўйинни тўла-тўкис ўтказди. Рақиб жамоаси, керак бўлса, қарийб бутун таркиби билан уни диққат марказида ушлаб турди. Натижада «Барса»нинг бошқа ўйинчиларини кўздан қочиришди. Натижада ўйиннинг иккинчи дақиқасидаёқ Видаль ҳисобни очди. Кейин Брейтуэт 37-дақиқада 2-голни урган бўлса, унинг ортидан Альба учинчи тўпни рақиб дарвозасига михлаб қўйди. Тўқсон учинчи дақиқага келиб эса Месси томошабинсиз стадионнинг таблосига фамилиясини ёздириб қўйди.
Айтганча, стадион ҳамма ўйлаганчалик жа мухлиссиз эмас экан. Битта бўлса ҳам бор экан. Агар у Месси билан расмга тушаман деб майдонга югуриб чиқмаганида эди, борлигини биров билмасди… Мухлиснинг айтишига қараганда, у кумири билан селфи қилишга улгурган экан. Аммо полициячилар расмни ўчиртириб ташлашибди.