TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Бу сўзларни Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари тез-тез тилга олишади. Статистик маълумотларга қараганда, МДҲ давлатларида тамаки маҳсулотлари истеъмоли дунё бўйича энг юқори даражада экан. Энг пассив ҳолат эса Европа иттифоқининг 15 та давлатида. Россияда тамаки чекувчилар сони умумий аҳолининг 60 фоизини ташкил этади. Исландияда эса 16 фоиз. Австрия ҳамда Белоруссияда чекувчилар сони тез суръатда камайиб бормоқда. Қирғизистон ва Молдовада эса бунинг акси. Икки давлатда йилдан йилга чекувчилар сони ортиқ боряпти. Дунё бўйича йилига 8 миллион киши айнан чекиш оқибатида ўлим топишини биласизми? Булар ҳам бир ёқда қолиб, кашанданинг ёнида ўтирганлар ҳам ё юрак, саратон хасталикларига чалинмоқда, ё ўлим топмоқда.
Сигарет туфайли юзага келадиган хасталиклардан бири ўпка саратонидир. Бу ҳақда ҳам кашандаларга Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти қайта-қайта эслатиб туришни ўз бурчи деб билади.
Ташкилот мутасаддилари барча кашандаларни, ёшларни жиддий огоҳлантиради. Тамаки маҳсулотига ружу қўйганлар, ружу қўйишга бел боғлаганлар инфаркт, инсульт, ўпка саратони, пневмония ва шу каби хавфли хасталикларга чалиниш, эрта ўлим топиш муқаррарлиги ҳақида ҳамиша эслаб туришлари лозим.
Йўқолсин кашандалик! Яшасин соғлом турмуш тарзи! Яшасин узоқ умр!