1. Сичқоннинг думи шу даражада узунки, бутун танасининг 60 фоизини ташкил этади.
2. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сичқонларнинг ер юзида 130 дан ортиқ тури бор.
3. Қадимий Римликлар каламушни ҳам сичқон деб ҳисоблашган ва уларни «катта сичқон» деб аташган.
4. Кузда сичқонлар дала ва ўрмонлардан қишга етарлича заҳира емиш билан қайтади. Қишда асосан одамлар яшайдиган уйлар бурчаклари ва ертўлаларда яшашади.
5. Сичқон кўриниши ёқимсиз бўлса-да, инини жуда озода тутади. Агар ини ифлосланган бўлса ва уни тозалашнинг имкони бўлмаса, бошқа ин қуришга тушади.
6. Бир кеча-кундузда 15-20 соатлаб ишлайди. Шу муддат ичида атиги 25-30 дақиқа дам олади холос.
7. Югурганда сичқоннинг тезлиги соатига 13 километргача етади. Бундан ташқари, сичқонлар сузишга ҳам устаси фаранг.
8. Бир кеча-кундузда сичқон 3 миллилитр сув ичади. Агар бир-икки ҳафта сувсиз қолса, ўлим топади.
9. Сичқонлар қорин тўйдиришга овқат топа олмаганда, совун, шам, ҳатто клейгача еб битиради.
10. Бир йилда сичқонлар 14 марта болалайди. Ҳар туққанда 3 тадан 12 тагача сичқончаларни дунёга келтиради. Сичқончалар кўр ва юнгсиз ҳолатда дунёга келади. Орадан 10 кун ўтгачгина юнг пайдо қилади. Туғилгач, орадан 4 кун ўтиб кўзлари кўра бошлайди. 21 кундан сўнг ота уйни тарк этиб мустақил ҳаёт бошлайди.
11. Каламуш сичқонга қариндош эмас. Буткул бошқа жонивор. Аксар ҳолатларда сичқонлар каламушлар учун емиш вазифасини ўтайди.
12. Ёввойи табиат қўйнида сичқонлар бир ярим йилгача умр кўради.
13. Сичқонлар узоқни яхши кўра олмайди. Аммо савил қолар қулоқлари бир неча километр узоқликдаги товушларни балодай эшитади.