![](/_nw/33/21242510.jpg)
Швециялик олим Магнус Содерланд Стокгольмдаги симпозиумда йиғилганларга кутилмаган таклиф киритди. Нима эмишки, агар барча ўлган одам гўштини еса, иқлимнинг глобал ўзгаришига нуқта қўйилармиш. Аммо бу олим масаланинг асл моҳиятини тушунтириб бера олмади. Яъни, нима учун айнан ўлган одам гўштини ейиш иқлим ўзгаришини таъминлашини амалда исботлаб бера олмади. Буни россиялик телебошловчи Елена Малышева кескин фикрлар орқали исботлади десак хато бўлмайди.
— Бу олим ўзининг аҳмоқона гаплари билан одамхўрликни, яъни, каннибализмни тарғиб қилмоқда, — деди бошловчи. — Тарихда ҳали ўлган одам гўштини ейиш орқали иқлимнинг глобал ўзгариши кузатилмаган ва кузатилмайди ҳам. Иккинчидан, мурда гўшти тириклар учун ўта кучли заҳар вазифасини ўтайди. Майли, ўша швед олими олдин бир ўлган одамнинг мурдасини еб кўрсин, қани, кўрамиз. Қандай аҳволга тушаркин…
— Одамхўрлик, каннибализм жиноят ва жиноятлигича қолиши керак, — деди врач-иммунолог, тиббиёт фанлари доктори Андрей Продеус. — Бу маразликдан бўлак нарса эмас. Швециялик олимни ақл-ҳушидан айрилган банда деб аташ тўғрироқ бўлади. Уни руҳий хасталар шифохонасига ётқизишса ҳам зиён қилмасди… Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|