TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ШОТЛАНДИЯЛИК КАМПИР КОРОНАВИРУСДАН ҚЎРҚИБ 5 КУН ОЧ ЎТИРДИ…
Шотландияда яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган 94 ёшли кампир коронавирус юқтиришдан қўрқиб, 5 кунгача оч-наҳор ўтирди. У ўзи яшайдиган уйнинг иккинчи қаватига чиқиб беркинганди. Коронавирус юқтиришдан шу қадар қўрққандики, пастга тушиб егулик олишга-да юраги бетламасди. Беш кундан кейин «Қутқарув армияси» деб номланган хайрия ташкилоти вакиллари келиб қолиб кампирни очлик азобидан қутқаришди. Уни қайноқ таомлар билан сийлашди.
Шу йил 19 май куни Россияда яшовчи 48 ёшли эркак ҳам ўзини коронавирусдан ҳимоя қилиш истагида дезинфекция гелини ичиб юборганди. Кейинчалик уни оғир аҳволда касалхонага олиб келишди. Афсуски, врачлар эркакнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У гелнинг касрига қолиб ҳалок бўлди.