«Муҳташам юз йил» сериалида намойиш этилган Шох султон ва Лутфий пошшанинг реал ҳаётда бир эмас, икки қизи бўлган. Биласизки, Шох султон султон Сулаймоннинг суюкли сингилларидан бири эди. Сериалда эри Лутфий пошша қонунга зид ҳаракатлари туфайли сургун қилингач, Шох султон ҳам саройдан жўнаб кетган. Қизи Эсмахон эса отаси билан бирга яшашни маъқул кўрган. Албатта бу сериалдаги намойишлар. Реал ҳаётда эса Шох султон Тўпқопи саройидан ҳеч қаерга кетмаган. Қизи Эсмахон ҳам онаси билан бирга қолади. Аммо сериалда Шох султоннинг яна бир қизи намойиш этилмаган. Бу ҳақда сўз ҳам бўлмаган. Бу қизининг исми Неслихон эди. Неслихон Шох султоннинг тўнғич қизи. Орадан икки йил ўтгач, Эсмахон дунёга келган.
Неслихон онаси каби калондимоғ, бойликка ўч, ҳокимият деса ўзини Тўпқопи томидан ташлашга тайёр қиз эди. Эсмахон ундан жуда қўрқарди. Шунинг учун тезроқ турмушга чиқиб, опасидан нарироқ бўлишни ихтиёр этди.
Неслихон онасидан фарқли ўлароқ Хуррам султон билан ёвлашмаган маъқуллигини тез англаб етди. Шунинг учун Хуррамга яқин бўлиш пайига тушди. Лекин Хуррам султон бу оилани, қолаверса, Неслихонни яхши билгани учун сир бой бериб ўтирмади. Биларди, агар ҳимоясига олса, барибир бир кун сотиб қўяди. Шунинг учун султон Сулаймонга уни тезроқ бирор пошшага узатиб юбориш зарурлиги ҳақида шипшитди. Кўрибсизки, султон тез орада Неслихонни санжакбейлардан бирига узатиб юборди. Қаранг, бундан Неслихон асло ранжимади. Аксинча хурсанд бўлди. Фақат келгуси тақдири онаси Шох султоннинг тақдирини такрорлади. У эри бўлмиш санжакбейга кўнгил қўя олмади. Ундан бир ўғил кўргач, ажрашди. Энди собиқ эр-хотин қўшни бўлиб яшай бошлашди.
Неслихон 54 йил умр кўрган. Қайтиб турмушга чиқмаган. Умрининг охирига қадар ёлғиз ўғли билан бирга ҳаёт кечирган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|